Пинжур (сербча: пинđур / пинђур, булғорча: пинджур макед.: пинџур) — бақлажон икраси ва худди шу номдаги бақлажон қайласи, кўплаб Болқон давлатларининг миллий таомларидан бири саналади. Асосан ёзда тайёрланади. Болгария, Сербия, Македония ва Босния ва Герцеговинада машҳур. Айварга ўхшайди, лекин қалампир эмас, балки бақлажондан фойдаланилиши билан фарқ қилади[1].

Рецептлар

Анъанавий рецептга бақлажон, помидор, қизил ва қора қалампир, пиёз, саримсоқ, ўсимлик ёғи, шакар ва туз киради. Пинжур тайёрлаш учун узоқ вақт талаб этилади, чунки баъзи ингредиэнтларни пишириш бир неча соатга чўзилади. Одатий тайёрлаш тартиби қуйидагича[2]:

  • Сабзавотларни печда 40-45 дақиқа давомида пиширинг.
  • Уларни кастрюлкага солинг ва совуқ сув қуйинг, сўнгра қопқоғини ёпинг ва ўртача оловда 20 дақиқа давомида пиширинг.
  • Буғланган сабзавотларни совутиб олинг, пўстлоғини арчинг ва қалампирдан уруғларини олиб ташланг.
  • Сабзавотларни гўшт майдалагичдан ўтказинг, суюқлиги оқиб тушишини кутинг, прессдан ўтказилган саримсоқ, ўсимлик ёғи, туз, қалампир ва майданоз қўшинг. Дастурхонга тортишдан олдин аралаштиринг.

Пинжур гўшт, картошка ва янги нон билан тортилади[3].


Манбалар

Яна қаранг

Ҳаволалар