Пиранялар, пиранясимонлар (Серрасалмидаэ) — чучук сув балиқлари оиласи. Узунлиги 25-60 см. Гавдаси 2 ёндан яссилашган. Жағларида ўткир тишлари бор. 15 тури Амазонка ва Ориноко дарёлари ҳавзасида, Жанубий Американинг шимоли-шарқий қисмида тарқалган. Йиртқич, гала бўлиб яшайди. Балиқлар ва бошқа ҳайвонларга ҳужум қилади ва одам учун ҳам хавфли. Оддий пирания тўдаси бир неча дақиқа давомида вазни 50 кг га яқин ҳайвонни еб қўяди. Овланмайди. Айрим турлари аквариумларда боқилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил