Пирит (юнонча: пйритес литҳос — учқун берувчи тош, олтингугурт колчедани, темир колчедани) — минерал. Кимёвий таркиби ФеС2 (46% Фе, 53,4% С); Cо, Ни, Ас, Cу, Аи, Се ва бошқа аралашмалари бўлади. Куб, пентагон-додекаэдр, баъзида октаэдр кристаллар ҳосил қилиб, куб сингонияда кристалланади. Зич донадор массалар, шарсимон конкрециялар шаклида кўп учрайди. Оч, сарғишқўнғир рангли, металлсимон ялтироқ. Қаттиқлиги 6—6,5; зичлиги 4900–5200 кг/м3. Пирит гидротермал конларда, колчеданли қатламларда кенг тарқалган. Пирит сулфат кислотаси, олтингугурт ва темир купороси учун хом ашё ҳисобланади. РФ (Урал, Ол-той), Козоғистон, Норвегия, Испания, Италия, Кипр, АҚСҲ, Канада ва Японияда пирит конлари топилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил