Pirogallol
Пирогаллол, пирогаллол кислота ёки 1,2, 3 — тригидрок-сибензол — органик бирикма, 3 атомли фенол; рангсиз, ҳидсиз, ҳавода қораядиган кристалл модда. Мол.м. 126,11, суюқланиш температураси 133—134°, қайнаш температураси 309°. Сувда, спиртда ва эфирда яхши эрийди, заҳарли, кучли қайтарувчи. Пирогаллолнинг ишқорий эритмалари молекуляр кислородни тез ва миқдорий ютиш хусусиятига эга бўлгани сабабли газларни анализ қилишда қўлланади. Саноатда г'алла кислотани куруқ ҳайдаб (декарбоксиллаб) олинади. Аналитик кимёда, тиббиётда ва фотографияда ишлатилади. Баъзи бир бўягичларни синтез қилишда бошланғич модда ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |