Питис (др. Нитус) — юнон мифологиясида Пан худосининг севгисини рад этиб, қарағай дарахтига айланган покиза тоғ нимфаси (ореада).

Тасвирий санъатда

Пан ва питит. ИИИ-аср Рим мозаикаси. Неапол миллий археология музейи

Афсонанинг биринчи версиясига кўра,  шимолий шамол худоси Борей ошиқ бўлган Питис най товушларини эшитган. Унда эчки туёқли худо Пан ўйнаган. Мусиқадан ҳайратга тушган Питис Паннинг олдига келиб, у билан гаплашди. Севганини ўзга худонинг ўйинига қизиқишини  кўриб, Борей рашкдан алангаланиб, катта куч билан пуфлай бошлади, шу туфайли бадбахт нимфа оёғида туролмай, тубсизликка тушиб, вафот этди. Питиснинг қайғули тақдири кўплаб худоларга таъсир қилди.Гаиа нимфага ҳамдард бўлиб, уни қарағай дарахтига айлантиришга қарор қилди. Пан эса, унинг хотирасига, бағишлаб бошига қарағай новдаларидан гулчамбар кийишни бошлади[1].

Афсонанинг яна бир версиясида Пан Питисни таъқиб қилиб, унга зўравонлик қилган. Нимфа унинг севгисини рад этди, шунинг учун Пан уни ғазадан уни ўлдирди. Сўнгра сюжет биринчи версияга ўхшаш сценарий бўйича ривожланади: Питис арча  (ёки қарағай) га айланди ва Пан нимфа хотирасига унинг шохларидан бош кийим ясади. Буларнинг барчаси Паннинг яна бир афсонасини акс эттиради: худди Питис каби, эчки туёқли худо яна бир нимфни — Сирингни таъқиб қилиб, у Пандан қочиб, ботқоқ қамишига айланди; кейинчалик бу қамишдан Пан Бокира Сиринга[2] номини олган коп қамишли най ясайди.

Питиснинг ҳикояси камида учта қадимги юнон шоирлари томонидан тўпланган: Нонном Панополитански („Дионисус“, ИИ, 108), Лонг („Дафнис ва Ҳлоя“, ИИ, 7 ва 39) ва Лукиан („ўликларнинг диалоглари“, 22, 4[3].

Тасвирий санъатда

Сюжет саҳналари баъзи расмларда тасвирланган: ИИИ-асрга оид Рим мозайкасида (Неапол Миллий археология музейида сақланган)[4] ва Эдвард Калвертнинг 1850-йилларда ёзилган мойли расмида (Британия музейида жойлашган). Шунга ўхшаш сюжетда — Пан ва Сиринг ҳақида (Николас Пуссин, Жейкоб Жорданс, Франсуа Баучер, Уилям Бугеро, Аннибале Карракчи, Арнолд Беклин, Лоренс Алма-Тадема, Максфилд Парриш ва бошқалар) кўпроқ санъат асарлари яратилган[5].

Манбалар

  1. ↑ Пйтис // Романиа уна эт диверса: Литературwиссенсчафт.
  2. ↑ Пйтис // Романиа уна эт диверса: Литературwиссенсчафт.
  3. ↑ Луcиэн де Самосате. Диалогуэс дес морц, 22, 4.
  4. ↑ Cреативитй анд ҳеалинг // Wайбаcк Мачине. Интернет арчиве.
  5. ↑ Лос митос гриэгос де Роберт Гравес

Ҳаволалар

  • Питис // Мифологическая энциклопедия.
  • Питйс // Википедия.
  • Кондрашов А. П. Легенды и мифы Древней Греции и Рима. — : 2005