Plagioklazlar
Плагиоклазлар (юн. плагиос — кийшик ва класис — синиш, ёрилиш) — каркасли алюмосиликатлар — дала шпапглари гуруҳига мансуб кенг тарқалган жинс ҳосил қилувчи минераллар. Кимёвий таркиби бўйича узлуксиз изоморф қатордан иборат (қаранг Изоморфизм) (100-н) На[АлСи3О8] нCа[Ал2Си2О8] (бунда п 0 дан 100 гача ўзгариши мумкин); баъзан БаО, СрО, ФеО, Ғе2О3 ва бошқа аралашган бўлади. Магматик жинслар систематикасида П.нинг таркиби муҳим аҳамиятга эга. П. каторининг чек-ка аъзолари албит ва анортитнчнт 0% дан 100% гача ҳар хил мутаносибликда қўшилишидан 100 хил П. ҳосил бўлиши мумкин. П. триклин системада кристалланади, турли катталикдаги призма ёки пластинка шаклидаги қўшалоқ кристаллар ва доначалар ҳосил қилади. Содда қўшалоклари кам, мураккаб полисинтетик қўшалоқ кри-сталлари кенг тарқалган. Ранги оқ, кул-ранг, кўкимтир, қизғиш. Шишадек ялтироқ, қаттиқлиги 6—6,5, зичлиги 2620 (албит)дан 2750 (анортит) кг/м3 гача. П.нинг асосий массаси магманинг кристалланишидан ҳосил бўлади; улар, шунингдек, контакт-метаморфик ҳосилалар (скарнлар, роговик ва бошқалар)да, яна гидротермал томирлар (албит)да учрайди. Нураш жараёнида П. осонлик билан гидрослюдалар, гилли минераллар ва бошқаларга айланади. П.нинг баъзан оптик эф-фектларига қараб кўкимтир товланувчи ҳидли ойтош, таркибида темир ял-тироғининг майда тангачалари бўлганлигидан олтиндек товланиб турадиган хили авантюрин, яшил ва кўк товланадиган хили Лабрадор деб аталади. Кўким-тир, чиройли товланиб турадиган хили безак тош сифатида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |