Poʻlati
Пўлати (русча: Пулаты) – Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Косон туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган[1].
| Шаҳарча | |
| 39°2′2″Н 65°43′45″Э / 39.03389°Н 65.72917°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Косон тумани |
| Аввалги номлари | Балади,Пўлоти |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек, араб |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Пўлати шаҳарчасидан вилоят марказигача 25 км, туман марказигача эса 20 кмни ташкил этади. Аҳолиси 4,3 минг кишини ташкил этади (1986)[2]. 2009-йилда Пўлати қишлоғига шаҳар посёлкаси мақоми берилган[3].
Пўлати сўзи арабча сўз „балади“ сўзидан келиб чиққан бўлиб, шаҳарликлар деган маънони англатади. Кейинчалик талаффузда Пўлати номига ўзгариб кетган. Бу ерда асосан араблар яшайди. Араб халифалиги Ўрта Осиёни босиб олгандан сўнг, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё ҳудудларига арабларни кўчириб келиб шаҳарнинг маркази ва серҳосил ерлардан арабларга ажратиб беради. Бундан асосий мақсад аҳоли орасида ислом динини ёйиш эди. Халифалик даврида илм-фан анча равнақ топди. Дунёга танилган бир қанча алломаларимиз етишиб чиқди. Халифалик заифлашгандан сўнг шаҳар марказида яшаган аҳоли билан араблар келишолмай қолади ва шаҳар ёнидаги унумдор ерларга кўчиб келиб жойлаша бошлайди. Бу асосан Х аср ўрталарига тўғри келади. Шу даврда Бухоро ва Сурхондарё ҳудудидан бир қанча араблар Пўлатига келиб ўрнашади. Баъзи манбаларда Бу ерга араблар Амир Темур томонидан босиб олинган араб шаҳарлардан (Сурия, Ироқ, Шом ва Бағдод) моҳир уста ва ҳунармандларни кўчириб келганлиги ҳақида манбалар ҳам ўчрайди. Хонликлар даврида ҳам араблар хусусий ерларга эга бўлган ва солиқ тўламай яшаган, Чор Россияси даврида руслаштириш сиёсати орқали бу ерда мактабларда араб тилида дарс ўтишни тақиқлаб қўйган шу туфайли араб тилини билиш даражаси анча пасайиб кетган.
Тарихи
Пўлати – араб қавмига мансуб бўлган аҳоли яшайдиган манзил. ХХ аср бошларида бу қишлоқ аҳолиси 2,5 мингга етар-етмас эди, эндиликда, бу маъвода 25 мингдан ортиқ одам яшамоқда. Пўлати қишлоғидан Х-ХИ асрларда Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладий, Муҳаммад ибн Умар ибн Хорун ал-Баладий сингари Шарқ илм-фанида ўрин тутган алломалар яшаб, ижод қилганлар. Баладийлар – Пўлатийлар тўғрисида араб ва Мовароуннаҳр олимлари маълумот келтирганлар. Мўжаз бир қишлоқнинг ўзига хос илм-фан, маданият ўчоқларидан бирига айланиши бежиз эмас, албатта. Бу қишлоқ аҳолисининг ВИИИ аср бошларида Бухоро шаҳрида ўрнашуви ва Х аср бошларига келиб, Сомонийлар томонидан шаҳардан чиқарилиши оқибатида Косон ҳудудига келиб жойлашиши давомида ва кейинги асрларда ҳам олдинги анъаналарини сақлаб қолганлиги билан чамбарчарс боғлиқ ҳол эди, десак ўринли бўлади[4].
Пўлати шаҳарчаси ХХ аср бошларида ҳам Қашқадарё воҳасидаги йирик қишлолардан бири бўлиб келган. Ўша даврда Қашқадарё округида аҳолиси сони 3 мингга етган бирорта қишлоқ бўлмаган. Жон сони 3 мингга яқинлашиб борадиган аҳоли манзиллари асосан Қашқадарёнинг қуйи қисмида, фақат биттаси Китоб туманида мавжуд бўлган. Масалан, Қовчин (Қарши тумани) қишлоғида 2860, Бешкентда 2698, Жейновда 2518, Варганзада 2322, Майманоқда 2225, Пўлатида 2223, Дашт қишлоғида 2221 ва Помуқда 2044 та жон сони бўлган. Пўлати қишлоғи Қашқадарё воҳасидаги 1300 га яқин қишлоқлар орасида аҳоли сони кўрсаткичи бўйича 6-ўринда саналган[4].
Манбалар
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ Харита варақаси Ж-41-36[сайт ишламайди] Косон . Масштаб: 1:100 000. Ҳудуднинг 1983-йилдаги ҳолати. 1986-йил нашри (русча)
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 13-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 68-сон қарори (русча)“.
- ↑ 4,0 4,1 Поён Равшанов. Пўлати тарихи (ўзбек). Янги нашр, 2019 – 376 бет. ИСБН 978-9943-22-176-5.
| Ўзбекистон географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Қашқадарё вилоятига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |