Poʻlat

Пўлат — темирнинг углерод (2%) ва бошқа элементлар билан қотишмаси. Одатдаги техник пўлатнинг таркиби — 0,05—1,5% углерод, 0,4% гача кремний, 0,1 — 1% марганец, 0,08% гача олтингугурт, 0,1% гача фосфор ва 96,92—99,27% темирдан иборат. Саноатда ишлаб чиқариладиган пўлатлар таркибида доимий қўшилмалар: кремний Си, марганец Мп, олтингугурт С ва фосфор Р бўлади. Пўлатнинг чўяндан фарқи шуки, чўян таркибида углерод 2% дан ортиқ, доимий қўшилмалар ҳам кўпроқ бўлади. Пўлат тобланганда унинг физик-механик хоссалари кескин ўзгаради, қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги ортади, болғаланувчан бўлиб қолади (қаранг Пўлатни тоблаш). Кимёвий таркибидаги углерод ва легирловчи элементлар миқдо-рига қараб, пўлат углеродли ва легирланган хилларга бўлинади. Углеродли пўлатга (таркибида углероддан ташқари 0,7% гача марганец, 0,37% гача кремний, 0,04% гача олтингугурт ва 0,035% гача фосфор бўлади) қурилиш ва машинасозлик пўлати; асбобсозлик пўлати киради. [[Легирланган пўлат жумласига кам (легирловчи элементлар 2,5% гача), ўртача (легирловчи элементлар 2,5—10% гача), юқори легирланган (легирловчи элементлар 10% дан ортиқ) пўлатлар киради (қаранг [[Легирланган пўлат). Ишлатилишига қараб, қурилиш (прокат) ва машинасозлик (конструксион), асбобсозлик, алоҳида хоссали хилларга бўлинади. Алоҳида хоссали пўлат зангламайдиган ва кислота-бардош, иссиқбардош, ейилиш ва емирилишга чидамли, магнит хусусиятли ва бошқа сифатларга эга бўлади.
| Пўлат |
|---|
| Темир-углерод қотишма фазалари |
| Темир-углерод қотишма структуралари |
| По`латлар |
|
Конструкциявий по`лат (0,8 % гача C) |
| Чо`янлар |
|
Оқ чо`ян (мо`рт, таркибида ледебурит бор ва графит мавжуд эмас) |
Пўлат суюқ, пластик ва қагтиқ ҳолатда ишлаб чиқарилиши мумкин, лекин асосан, суюқ ҳолатда ишлаб чиқарилади. Суюқ пўлат конвертер, мартен печи, электр печи, тигел ва бошқа печларда оли-нади. Пластик пўлат пудлинглаб олинади (қаранг Пудлинглаш). Қаттиқ ҳолатдаги пўлат темир рудасини барабан шаклидаги печларда қайтариб ёки электролиз қилиб олинади.
Хом ашё сифатида домна чўяни ва темир-терсаклар ишлатилади. Улар печда қиздирилади. Кимёвий реаксия натижасида чўян ва темир-терсаклар таркибидаги С, Си, Мп, Р ва С оксидла-ниб темирнинг кайтарилиши натижа-сида пўлат ҳосил бўлади. Лозим бўлса (мас, легирланган пўлат олишда), пўлат тарки-бига зарур кимёвий элементлар қўшилади. Фосфор ва олтингугурт пўлатнинг хоссаларига салбий таъсир этгани са-бабли пўлат улардан тозаланади (рафина-сияланади). Бунда асос ҳарактерли флюсдан фойдаланилади.
Пўлатни қайтариш, яъни унинг таркибидаги кислород миқдорини камайтириш учун суюқ пўлатга қайтарувчилар (таркибида Мп, Си, Ал, Cа бўлган қотишмалар) қўшилади. Улар темир ок-сиди таркибидаги кислород билан бирикиб, уни тозалайди. Қайтариш диффузия ёрдамида ҳам бажарилиши мумкин. Бу усулда кукун ҳолида майдаланиб тош-қол (шлак) устига солинган қайтарувчилар тошқолда эриб, таркибидаги те-мирни қайтаради. Бу эса, тақсимланиш қонунига биноан, пўлат таркибидаги темирнинг ҳам қайтарилишига сабаб бўлади. Пўлат ишлаб чиқариш тайёр ггўлатни ковшлар ёрдамида махсус металл қолипларга куйиш билан якунланади.
Дунё миқёсида пўлат ишлаб чиқариш барча металлар умумий миқдорининг 20—25 фоизини ташкил этади. Пўлат қурилиш, машинасозлик, асбобсозлик ва бошқа соҳаларда қўлланиладиган асосий материал ҳисобланади.[1]

Пўлат (полс. стал, нем. Стаҳл) — темир ва углерод (ва бошқа унсурлар) деформацияланувчан (болғаланувчан) қотишмаси, таркибидаги углерод миқдори 2,14 % дан ошмайди ва 0,02 % дан кам эмас. Углерод темир қотишмаларида мустаҳкамлик ва қаттиқлик хусусиятларини ошириб, пластиклик ва ёпишқоқлик хусусиятларини пасайтиради. Пўлат — машинасозлик, транспорт, қурилиш ва бошқа кўп соҳаларда муҳим материал ҳисобланади. Асбоблозлик пўлатлари ўзининг осон кесилувчанлиги билан ажралиб туради.
Классификация
Пўлатлар конструкциявий ва асбобсозлик турларига бо'линади
Пўлатнинг тавсифи
Зичлиги — (7,7-7,9)*10³ кг/м³;
Солиштирма оғирлиги — (7,7-7,9) г/cм³;
Эриш температураси — 1300—1400 C ;
Пўлатларнинг турлари
| Пўлат маркаси | Топлаш | Қаттиқлиги |
|---|---|---|
| 35 | нормаллашиш | 163—192 ҲБ |
| 40 | яхшиланиш | 192—228 ҲБ |
| 45 | нормаллашиш | 179—207 ҲБ |
| 45 | яхшиланиш | 235—262 ҲБ |
| 40Х | яхшиланиш | 235—262 ҲБ |
| 40Х | яхшиланиш+эл. токи билан закалка | 45-50 ҲРC; 269—302 ҲБ |
| 40ХН | яхшиланиш | 235—262 ҲБ |
| 40ХН | яхшиланиш+эл. токи билан закалка | 48-53 ҲРC; 269—302 ҲБ |
| 35ХМ | яхшиланиш | 235—262 ҲБ |
| 35ХМ | яхшиланиш+эл. токи билан закалка | 48-53 ҲРC; 269—302 ҲБ |
| 35Л | нормаллашиш | 163—207 ҲБ |
| 40Л | нормаллашиш | 147 ҲБ |
| 45Л | яхшиланиш | 207—235 ҲБ |
| 40ГЛ | яхшиланиш | 235—262 ҲБ |
Пўлат ишлаб чиқариш
| Давлатлар | 2007-йилда, минг тонна | Жаҳон бўйича, % |
|---|---|---|
| Дунё бўйича | 1344265 | 100 % |
| Осиё | 754574 | 56,1 % |
| Африка | 18764 | 1,4 % |
| Яқин шарқ | 16452 | 1,2 % |
| Европа Иттифоқи (27) | 210186 | 15,6 % |
| Европа Иттифоқи (15) | 175609 | 13,1 % |
| Қолган Европа давлатлари | 30452 | 2,3 % |
| Океания | 8745 | 0,7 % |
| Шимолий Америка | 132834 | 9,9 % |
| МДҲ (6) | 124006 | 9,2 % |
| Жанубий Америка | 48251 | 3,6 % |
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |