Победит — кобалт (10% ча) ва волфрам (90% ча) монокарбидидан кукун металлургияси усулида қовуштириб оли-надиган қаттиқ қотишма. Мустаҳкам (Роквелл бўйича қаттиқлиги — 85—90; А шкалада), ейилишга чидамли (0,5— 0,6 мг/мм2) материал. П. термини волфрам-кобалт гуруҳидаги бошқа қаттиқ қотишмаларга ҳам татбиқ қилинади. П. машинасозликда чидамли ва ўткир кескичлар, мустаҳкам асбоб-қуроллар ясаш учун ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил