Polimetall rudalar
Полиметалл рудалар (поли… ва металл) — қўрғошин, пйх, мис ва ку-муш сулфидларидан иборат комплекс рудалар. Қайси металлнинг купозлигига қараб қурғошин-рухли, кумушқўрғошинли рудалар деб аталади. Полиметалл рудалар эндоген шароитда гидротермал эритмаларнинг кристалланишидан ҳосил бўлади. Полиметалл рудалар сланец, гнейс, оҳактош, туф-сланец, гранитоидлар орасида жойлашиб, турли катталикдаги қатламлар, томирлар, шток, рудали устунлар ва бошқа шаклларда бўлади. Полиметалл рудалар таркибига пирит, сфалерит, халкопирит, галенит, баъзан кумуш, висмут ва бошқаларнинг сулфидлари киради. Атмосферадаги ҳаво ва намликнинг таъсирида баъзан бирламчи (сулфид) Полиметалл рудалар иккиламчи (оксидланган) Полиметалл рудаларга ўтиши мумкин. Бундай рудаларга серуссит, англезит, пироморфит, смицонит, каламин ва бошқа минераллар киради. Ўзбекистонда Полиметалл рудалар конлари Чатқол, Қррамозор, Қурама тоғларида, мамлакатнинг ғарбий ва жанубий қисмида (Хондиза полиметалл руда кони) жойлашган. Шунингдек, РФ (Урал, Олтой), Қирғизистон, АҚСҲ, Канада, Австралия, Перу, Япония, ГФР, Испанияда Полиметалл рудалар конлари бор. Полиметалл рудалар қўрғошин, рух, мис, кумуш ва бошқа металлар олиш учун асосий манба ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |