Poliomiyelit
Полиомиелит (юнонча: полиос — кулранг ва мелос — орқа мия) — полиовируслар чақирадиган ўткир юқумли касаллик. Бунда марказий нерв системаси зарарланади. Фалаж билан ёки фалажсиз кечади, баъзи ҳолларда ўлимга олиб келади. Полиомиелит қадимдан маълум. Асосан 3-8 ёшдаги болалар ўртасида кенг тарқалган, баъзан катта ёшдагилар орасида учрайди.
| Полиомиелит | |
|---|---|
|
Полиомиэлит асорати қолган одам. | |
| Классификацияси ва ташқи линклар | |
| Ихтисос | Неврология, Инфексион касалликлар |
| КХК-10 | А80, Б91, П35.8 |
| КХК-9 | 045, 138 |
| ДисеасесДБ | 10209 |
| МедлинеПлус | 001402 |
| эМедиcине | пед/1843 пмр/6 |
| МеСҲ | C02.182.600.700 |
Эпидемиологияси
Вирусни сунъий кўпайтириш усулининг кашф этилиши, полиомиелитга қарши ваксина яратилиши ва болаларни ёппасига эмлаш амалга оширилиши туфайли касаллик тез камайди. Касалликни қўзғатувчи вируслар сувда узоқ, вақт сақланади, қайнатилганда, калий перманганат ва водород пероксид таъсирида ҳалок бўлади. Касаллик бемор билан ёки касаллик қўзғатувчисини ташиб юрувчилар билан мулоқотда бўлганда юқади. Вирус ҳаво-томчи йўллари орқали (аксирганда, йўталганда), шунингдек, ифлосланган сабзавот, мева, қайнатилмаган сув, сутни истеъмол қилганда организмга ўтади. Ёз ва куз ойларида полиомиелит кўпроқ учрайди. Инкубатион даври 7-14 кун.
Этиологияси
Қўзгатувчиси: катталиги 30 Нанометер бўлган[1], капсуласиз, РНК тутувчи полиовирусдир. Бу вирус Пиcорновиридаэ оиласига мансуб бўлган Энтеровирусдир. Полиовирусларнинг учта серотипи мавжуд:
- Брунҳилде
- Лансинг
- Леон
Бу учта тип ўзидан сўнг алоҳида иммунитет қолдиради.
Патогенези
Вирус оғиз орқали ичакларга боради. У ерда кўпайиб локал лимфа тугунларини зарарлайди. Лимфа тугунларида ҳам кўпайиб, қонга ўтади (виремия). Қон айланиш йўли билан орқа мияга боради, орқа мия кулранг моддасини зарарлайди. Орқа мия мотонейронларини шикастлаб, кўндаланг — тарғил мускуллар фаолиятини чегаралайди. Орқа мияга эса иммун ҳимоя реаксияси натижасида лейкоситлар тўпланиб яллиғланишни ҳосил қилади. Бу яллиғланиш натижасида орқа мия нерв ҳужайралари фаолияти бузилади. Натижада фалажлик юзага келади[2].
Симптомлари
Хасталикнинг яширин даври ва илк белгилари ҳам бўлиб, яширин даври вирус юқтирилган кундан бошлаб 21 кунгача чўзилиши мумкин[3]. Касаллик ўткир бошланади: беморнинг температураси 38—39° гача кўтарилади, йўтал, аксириш, томоқ оғриши, қоринда оғриқ пайдо бўлиши ва ич кетиши кузатилади. Бу белгилар 4—5 кундан кейин ўтиб кетади, бир ҳафтадан сўнг температура яна кўтарилади ва турли мускуллар, айниқса, оёқ ва қўллар фалажи авж олади.
Фалажсиз полиомиелит юқори нафас йўлларининг ўткир катари сифатида (қаранг: Ўткир респиратор касалликлар) ёки меъда-ичак фаолиятининг бузилиши кўринишида кечади.
Клиникаси
Бемор касалхонада даволанади. Фалаж билан кечадиган полиомиелитда зарарланган қўл ва оёқнинг ҳаракатланиши бузилади, касал қўл ёки оёқ соғлом оёқ-қўлга қараганда ўсишдан орқада қолади. Шу сабабли комплекс даволашда массаж, даво физкултураси, оёқ ва қўллар учун махсус ортопедик аппаратлар, тана ва бўйинга корсет тақиш тавсия этилади. Кейинчалик санаторий-курортда даволаниш керак. Фалаж билан кечадиган полиомиелит узоқ ва тўғри даволанганда оёқ ва қўлларнинг издан чиққан функсиялари тикланиши мумкин.
Профилактикаси
Полиомиелитнинг олдини олиш учун суюқ ҳолдаги ва конфет (антиполиодраже) шаклидаги тирик полиомиелит ваксинаси билан эмланади[4].
Адабиётлар
- Чумаков М. П., Присман И. М., Зацепив Т. О., Полиомиелит — детский спинномозговой паралич, М., 1953;
- Эпидемический полиомиелит, М., 1957;
- Полиомиелит, пер. с англ., М., 1957;
- Дроздов С. Г., Полиомиелит и его профилактика в различных странах мира, М., 1967.
Манбалар
- ↑ Мастнй, Лиса „Эрадиcатинг Полио: А Модел фор Интернатионал Cооператион“ (деадлинк). Wорлдwатч Институте (25-январ 1999-йил). 2006-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 23-август. (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-12-03 санасида архивланган)
- ↑ Рай, Калян. „Индиа wинс баттле агаинст дреадед полио“. Қаралди: 26-феврал 2012-йил.
- ↑ „Соғлиқни сақлаш вазирлиги полиомиелит касаллиги тўғрисида маълумот берди“. Бугун.уз. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-03-2021. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-10 санасида архивланган)
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викиомборда „Полиомиелит“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- О полиомиелите на инфеcтологй.ру (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-03-23 санасида архивланган)
- Ротари Интернешнл
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Инфексион касаллик ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |