Полтава — Украинанинг Полтава вилоятидаги шаҳар. Вилоят маркази. Ворскла дарёси (Днепрнинг чап ирмоғи) бўйида. Темир йўл тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 287 минг киши (2024). Полтова Украинанинг йирик саноат марказларидан бири. Машинасозлик ва металлсозлик саноатлари (автоагрегат, кимё саноати учун машиналар, газчироқ лампалари, турбомеханика ишлаб чиқарилади), шаҳар ялпи саноат маҳсулотининг 41,2%ни беради. Сунъий олмос ва олмос асбоблари, тиббий шиша, чинни ва бошқа заводлар бор. Енгил (ип-йиги-рув, кўнчилик, тикувчилик, трикотаж, поябзал ва бошқа корхоналар), озиқ-овқат (гўшт, ёғмой комбинатлари) ва қурилиш материаллари саноатлари ривожланган. Ёгочсозлик, полиграфия саноати корхоналари бор. Ойнашиша ва бадиий буюмлар ишлаб чиқарилади, мусиқа асбоблари фабикаси мавжуд. 5 олий ўқув юрти, 2 театр, 6 музей (шу жумладан, музей-қўриқхона, "Полтава жанги майдони", бадиий музей, В. Г. Короленконинг адабий-мемориал музейи, украин ёзувчиси И. П. Котляревский музейи) бор. Шаҳар қадимги солномаларда, 1174-йилдан, "Лтава" номи билан маълум (1430-йилгача шу номда). 1569-йилдан Полша, 1654-йилдан Россия давлати таркибида. Полтовада тарихий меъморий ёдгорликлардан: Крестовоздвиженск монастири собори (ХВИИ—ХВИИИ асрлар), марказдаги классицизм услубида қурилган ансамбл (ХИХ асрдан бошлаб), Полтава жангига багишланган монументлар (ХИХ—ХХ асрлар бошлари) сақланган.[1]

Полтава
Мамлакат Украина

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил