Polyaron
Полярон — инерсион қутбланувчи диэлектрик муҳитда электроннинг барқарор квант ҳолати, квазизарра. Бу ҳолатда электрон ўзининг электр майдони билан муҳитнинг локал (чекли) қутбланишини ҳосил қилади. Муҳитнинг локал қутбланиши қам, ўз навбатида, электронга таъсир этиб, уни локал қутбланиш соҳасида ҳара-кат қилишга мажбур қилади. Натижада локал тебраниб турган электроннинг локал қутбланган муҳит билан ўзаро "боғланган" ҳолати пайдо бўлади. П.нинг спини 1/2 га тенг, яъни П. фермион ҳисобланиб, Ферми — Дирак статистикасига бўйсунади. Диэлектрик ва яримўтказгичларнинг баъзи хоссалари П. ёрдамида тушун-тирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |