ПОМПОНАТССИ (Помпонатиус) Петро (1462.16.9, Мантуя — 1525.18.5, Болоня) — италян файласуфи. Падуя, Феррара ва Болоня университетларида даре берган. "Жоннинг улмаслиги ҳақида" (1516) асарида "икки ҳақиқат" назариясидан келиб чиқиб, жоннинг улмаслигини рационал далиллар билан исботлаш мумкинлигини инкор этган; П. Аристотел фалсафасига асосланиб, Ибн Рушд ва Фома Аквинскийнкиг жон ҳақидаги таълимотларини танқид қилган. Ортодоксал томизм вакиллари П.нинг бу китобига қарши чиққанлар. Тақлир ва ирода эркинлиги масалаларида П. стоицизм таълимотига яқин консепсияни илгари сурган. Худонинг мавжудлигини инкор этмасада, у табиат ва жамият ишларига аралашмай-ди, деб ҳисоблаган. П. 16— 17-асрлар Ғар-бий Европа ҳурфиқолилигининг ривожланишига таъсир кўрсатди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил