Портланд (ЎзМЕда Портленд деб ёзилган) — АҚШнинг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар, Орегон штати-да. Аҳолиси 529,1 минг киши (2000). Уилламетт дарёсининг Колумбия дарё-сига қуйилиш жойида, океандан 170 км ичкаридаги порт (океан кемалари ҳам кира олади), четга ўрмон маҳсулотлари ва ғалла чиқарилади. Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. П. — мамлакатнинг Тинч океан соҳилидаги муҳим саноат ва савдомолия марказларидан. Рангли ва қора металлургия ривожланган. Радиоэлектроника (ЭҲМ, алоқа воситалари ва ҳоказо), приборсозлик саноати, кемасозлик ва кема таъмирлаш, металлсозлик корхоналари мавжуд. Саноат жи-ҳозлари, юк машиналари, темир йўл вагонлари ишлаб чиқарилади. Ёғочсозлик, озиқ-овқат, селлюлозақоғоз, кимё, нефтни қайта ишлаш, полиграфия саноати корхоналари ишлаб турибди. Ун-т бор. Боғ кўп. Ҳар йили атиргуллар кўргазмаси ўтказилади. Шаҳарга 1845-йилда асос солинган[3].

Портланд
Шаҳар
Portland
Байроқ
Portland
Герб
45°31′12″Н 122°40′55″W / 45.52000°Н 122.68194°W / 45.52000; -122.68194
Мамлакат АҚШ
Штат Орегон
Округ Мултномаҳ, Wашингтон Cоунтй, Орегон|Wашингтон, Cлаcкамас Cоунтй, Орегон|Cлаcкамас
Ҳукумат
 • Мер Чарлиэ Ҳалес[1]
Майдон 3,765 км2 (1,454 кв ми)
Денгиз сатҳидан баландлиги . м
Аҳолиси
 (2011)
593,820
Зичлиги 1655,31 киши/км2
Вақт минтақаси УТC-7, ёзда УТC-6
Телефон коди 503 ва 971
Почта индекс(лар)и 97086-97299
ФИПС коди 41-59000[2]
Portland xaritada
Portland
Портланд
Portland xaritada
Portland
Портланд

Аҳолиси

593,820 нафар аҳоли истиқомат қилади (2011). Аҳоли зичлиги – ҳар квадрат километрга 1655,31 нафар киши.

Географияси

Майдони — 376,5 км2. Шундан 347,9 км2 қуруқлик, 28,6 км2 эса сув майдонидир. Денгиз сатҳидан ўртача . м баландликда жойлашган.

Портланд манзараси.

Манбалар

  1. ↑ „Элеcтед Оффиcиалс“. Cитй оф Портланд, Орегон (2007). 2007-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 26-август.
  2. ↑ „Америcан ФаcтФиндер“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2008-йил 31-январ.
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Портланд (Орегон)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (П-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар