Portlovchi moddalar

Портловчи моддалар — ташқи таъсирлар (зарба, иссиқлик ва бошқалар) натижасида катта тезлик билан кимёвий реаксияга киришиб, кўп иссиқлик ва газ ажратиб чиқарадиган кимёвий бирикмалар ёки моддалар аралашмаси. Бу реаксиялар Портловчи моддаларнинг қизиши, унга берилган зарб, ишқаланиш, шунингдек, бошқа Портловчи моддаларнинг портлаши ёки қандайдир ташқи таъсир натижасида содир бўлади ва заряд бўйлаб иссиқлик ташигич (ёниш) ёки зарбий тўлқин (детонация) ёрдамида энергия узатиш ҳисобига тарқалади. Конденсатланган қаттиқ ва суюқ моддалар, газлар, шунингдек, газлардаги қаттиқ ёки суюқ моддаларнинг муаллақ зарралари Портловчи моддалар бўла олади. Детонацияда реаксия шиддатли боради ва газсимон маҳсулотнинг температураси бир неча минг градусгача кўтарилиб, ҳажми заряднинг дастлабки ҳажмигача сиқилади, босими бир неча юз минг кг.куч/см гача кўтарилади. Сиқилган газ тез кенгайиб, теваракка кучли зарб билан тарқалади — портлаш юз беради. Портлай оладиган кўпгина моддалардан 20—30 га яқини Портловчи моддалар сифатида ишлатилади. Шулардан асосийлари: тринитротолуол, тетрил, гексоген, октоген, нитроглицерин, тен (тет-ранитропентаэритрин) ва бошқа[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |