Правда востока ("Шарқ ҳақиқати") — Тошкент шаҳрида рус тилида чиқадиган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий кундалик газета. Муассиси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. Дастлаб "Наша газета" ("Бизнинг газетамиз", 1917-йил 15-апрелдан 1919-йил 12-апрелгача), "Известия СИК Туркестанской Республики и крайкома КПТ, СК Компартии Туркестанской АССР" ("Туркистон Республикаси МИК ва Туркистон Компартияси улка комитети, Туркистон АССР Компартияси МК ахбороти", 1919-йил 12-апрелдан 1922-йил 20-июлгача), "Туркестанская правда" ("Туркистон ҳақиқати", 1922-йил 20-июлдан 1924-йил 25-ноябргача) номларида чиққан. 1924-йил 25-ноябрдан хрз. номда. Саҳифаларида қишлоқ хўжалиги, саноат, фан ва маданият тарақ-қиёти, адабиёт ва санъат, узбек халки тарихига оид илмий, муаммоли, таҳлилий мақолалар кенг ёритилади. Шунингдек, мустақиллик йилларида тарихнинг ўқилмаган саҳифаларига, Ўзбекистоннинг янги тарихига кўпроқ эътибор қаратилади. Республикадаги барча вилоятларда махсус мухбирлари бор. Бош муҳаррири — Б. М. Ҳасанов. Адади 10000 (2003).[1]

Правда востока
Тури оммавий ижтимоий-иқтисодий газета
Формати А2
Кимга тегишли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Асос солинган 1924-йил 25-ноябр
Нархи 7000 сўм
Адади 10000 нусха
Вебсайт пв.уз

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил