Прая — Кабо-Верде давлати пойтахти. Сантягу оролнинг жан. соҳилида. Аҳолиси 62 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Атлантика океани соҳилидаги порт (четга апелсин, шакарқанд, кофе чикарилади). Трансатлантика денгиз йўллари тугуни. Балиқ ва денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, темир-бетон, керамика бу-юмлари заводлари, мебел, тикувчилик фабикалари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Бадиий ҳунармандчилик устахоналари, маиший электротехника буюмларини йи-ғиш ва таъмирлаш корхоналари ишлаб турибди. Мохов касаллигига қарши ку-рашиш маркази. Шаҳарга ХВ аср охирларида асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил