59
Празеодим
140,9077
4ф36с2

Празеодим [юн. прасиос — оч яшил (тузларининг рангига кўра) ва дймос — эгизак (бу ном кашф қилиниш тарихи билан боғлиқ), лотинча, Прасеодймиум], Рг — Менделеев даврий системасининг 111 гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 59, атом массаси 140,9077. Лантаноидлар жумласидан. 1 та турғун изотопи бор. Сунъий радиоактив изотоплари олинган. Празеодим монацит, лопарит, бастнезит ва бошқа нодир-ер минералларида бўлади. Суюқланиш температураси 935°, зичлиги 6,78 г/см³. Бирикмаларда 3 ва-лентли. Празеодим ва унинг бирикмалари шиша ва сирларни бўяшда, махсус пўлатлар ва оловбардош енгил қотишмалар ишлаб чиқаришда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил