Предмет, нарса— инсон фаолияти ва билиши жараёнида обектив борлиқдан алоҳида ажратиб олинган бутун бир нарса. У моддий (организм, галактика, электромагнит майдони ва ҳоказо) ва идеал (математик формула, консептуал образ) бўлиши мумкин. Гап бу ерда бирор фаннинг текшириш обекти устида бориши назарда тутилади. Мас, фалсафанинг П.и, физиканинг П.и ва ҳоказо Мантиқда фикримиз нимага қара-тилган бўлса, у ҳам П. дейилади; шу маънода муҳокама, тушунча, хулосани ҳам П. деб ҳисоблаш мумкин.

37 ta jismoniy obyektlar
37 та жисмоний обектлар

П. атамаси жонли мулоқотда нарса, жисм, обект маъносида ҳам ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил