Prekos
Прекос (франс. ргесосе — эрта, тез етиладиган) — гўшт-жун йўналишидаги майин жунли қўй зоти. ХИХ аср ўрталарида Франсияда рамбуле меринос қўйларини Англиянинг гўштдор лейстер зотли қучқорлари билан чатиштириб чикарилган. П. зотида гўштдорлик, тез етилиш, юқори сифатли жун бериш хусу-сиятлари яхши уйғунлашган. Жуссаси йирик, бўйин ва танасида тери бурмалари йўқ. Қўчқорларининг оғирлиги 110–115 кг (150 кг гача), совликлари-ники 58–62 кг. Қўчқорларидан 8–10 кг (14 кг гача), совликларидан 3,8—4,2 кг (10 кг гача) жун олинади. Жунининг уз. 8—9 см, толасининг ингичкалик сифа-ти 60—64, тоза жун чиқими 45—50%. Пуштдорлиги 125—135% (100 совлик,дан 130—150 тагача қўзи олинади).
П. қўйлари тез етилади, боқиш ва сақлаш шароитларига талабчан. Лекин қур-ғоқчилик минтақаларида урчитиб кўпайтиришга мослашмаган. П. Ғарбий ва Шарқий Европа, Шимолий Африка мамлакатларида кенг тарқалган. Россия, Украина, Белоруссиянинг айрим вилоятларидаги наелчилик қўйчилик хўжаликларида энг сара сурувлари бор. П. куй зоти иштирокида 12 дан ортиқ янги қўй зотлари (қозоқ, қирғиз майин жунли қўйлари, қозоқ арҳар мериноси, деге-ресс ва олой қўй зотлари) яратилган (яна қаранг Майин жунли кўйлар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |