Present continuous
Пресент cонтинуоус (ўзбекча: Ҳозирги давомли замон; шунингдек, Прогрессиве Тенсе деб ҳам аталади) — замонавий инглиз тилида қўлланадиган феъл шакли бўлиб, иш-ҳаракатнинг айни пайтда содир бўлиб турганлигини ёки ҳали тугамаганлигини ифодалайди. Бу замон то бе ёрдамчи феълининг ҳозирги замон шакллари (ам, ис, аре) ва асосий феълнинг ҳозирги замон сифатдош шакли (Партиcипле И, одатда -инг қўшимчаси билан) ёрдамида тузилади[1].
Шакли ва тузилиши
Ҳозирги давомли замон қуйидаги формула асосида ясалади:
то бе (ам/ис/аре) + фе’л + -инг
| Инглизча | Ўзбекча |
|---|---|
| И ам реадинг а боок. | Мен китоб ўқияпман |
| Ше ис wритинг а леттер. | У хат ёзаяпти. |
| Тҳей аре плайинг фоотбалл. | Улар футбол ўйнашяпти |
Қўлланиши
Ҳозирги давомли замон бир нечта ҳолатларда ишлатилади:
- Ҳозир содир бўлаётган иш-ҳаракатлар;
- Одат бўлиб қолган, лекин вақтинчалик хатти-ҳаракатлар;
- Келгусида режалаштирилган иш-ҳаракатлар.
Ҳозир содир бўлаётган иш-ҳаракатлар:
Бу замон айни пайтда давом этаётган вақтинчалик иш-ҳаракатни тасвирлаш учун ишлатилади. Кўпинча ноw (ҳозир), ат тҳе момент (айни дамда), тодай (бугун), тҳис wеэк (шу ҳафта) каби вақт равишлари билан қўлланилади.
| Инглизча | Ўзбекча |
|---|---|
| Тҳе чилдрен аре плайинг оуциде тодай. | Бугун болалар ташқарида ўйнашяпти. |
| Ит ис раининг. | Ёмғир ёғяпти. |
| Wҳат аре ёу доинг ноw? | Ҳозир нима қиляпсиз? |
Одат бўлиб қолган, лекин вақтинчалик хатти-ҳаракатлар:
Бу ҳолатда одатда салбий муносабат ёки шикоят билдирилади ва алwайс (доим), cонстантлй (узлуксиз) каби сўзлар билан ишлатилиши мумкин.
| Инглизча | Ўзбекча |
|---|---|
| Тҳат литтле гирл ис алwайс битинг ҳер фингернаилс. | Ўша қизча доим тирноғини тишлаб юради. |
| Траcй ис алwайс эатинг тоо муч. | Трейси доим кўп овқат ейди. |
Келгусида режалаштирилган иш-ҳаракатлар:
Келаси замонни ифодаловчи вақт равишлари (томорроw – эртага, тонигҳт – бугун кечқурун, нехт wеэк – кейинги ҳафта) билан бирга ишлатилганда, бу замон яқин келажакда содир бўлиши кутилаётган воқеаларни тасвирлайди.
| Инглизча | Ўзбекча |
|---|---|
| Wе аре гоинг то тҳе тҳеатре тонигҳт. | Бугун кечқурун театрга бормоқчимиз. |
| Ше ис леавинг он Фридай. | У жума куни жўнаб кетяпти. |
| Тҳе чиэф cонстабле ис арривинг фром Лондон томорроw ат 2:15. | Бош констабел эртага кундузи соат 2:15 да Лондондан келади. |
Манбалар
- ↑ М. А. Рустамов; М. И. Асриянс. Инглиз тили грамматикаси. Тошкент: Ўзбекистон Респувликаси ИИВ Академияси, 2006 — 111-бет.