Приматлар (Приматес) — юксак сут эмизувчилар туркуми. П. аждодлари қадимги ҳашаротхўрлар. 200 дан ортиқ тури бор, 2 та кенжа туркум: чала маймунлар, ҳақиқий маймунларга бўлинади. Узунлиги 13—15 см дан (сичкрнсимон лемур, 1,75 м гача ва ундан узунроқ (горилла). Вазни 60 г дан 180 кг ва ундан ортиқроқ. П.нинг тузилиши улар аж-додларининг дарахтда яшаганлигидан далолат беради. Улар, асосан, 5 бармоқли; бош бармоғи бошқасига қарамақарши қўйилган; олдинги оёклари жуда ҳаракатчан. Кўпчилик П.нинг тирноқлари ясси; кафт ва товони терисида ҳар бир ҳайвоннинг ўзига хос чизиқлар бўлади. Бадани ҳар хил рангли юнг билан қопланган. Кўпчилик турларининг думи бор. Бош мияси, эшитиш ва кўриш органлари яхши, ҳид билиш органи кучеиз ривожланган. Катта ярим шарлар сиртида эгатчалар ва пуштачалар бор; бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисмининг энса (кўриш бўлаги), пешона ва чакка (мускул ҳаракати ва овоз аппаратини бошқарадиган марказлар) ҳамда тепа ва олдинги ассоциатив зо-налар айниқса, яхши ривожланган. Мия ҳажмининг йириклашуви ва олдинги оёклар функсиясининг мураккаблашуви жағларнинг қисқариб, бош қисмининг юзга нисбатан кичрайишига олиб келган. Асосан, тропик ва субтропик ўрмонларда тарқалган. Гала ёки оила бўлиб ҳаёт кечиради. П. анча му-раккаб хатти-ҳаракатлар, имо-ишора ва овозлар ёрдамида ўзаро мулоқот қилади. Асосан, кундузи ҳаёт кечиради. Аралаш, кўпроқ ўсимлик билан озиқланади. Йил давомида кўпаяди, 1—3 тадан бола туғади. Бўғозлик даври 4—10 ой. Сут безлари 1 жуфт, 20—30 йил умр кўради. Яшаш шароитининг ўзгариши ту-файли сони тез камайиб бормоқда. 62 тури ва кенжа турлари Халқаро қизил китобга киритилган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил