Примитив (лот. примитивус — биринчи, энг дастлабки)— санъат тараққиётининг илк даврида яратилган асар. "П." тушунчаси ХВИИИ—ХИХ асрлар эстетика ва санъацҳунослигида санъат тараққиётининг "гўдаклик" ва "этуклик" босқичларини қарамақарши қўйилишидан юзага келган. П. (айниқса, ХВИИИ асрдан) ҳукмрон услуб асарлари билан қиёсланганда образ тузилишининг яхлитлиги ва содда кўринишининг яққол кўзга ташланиши билан ўзига жалб қилиши мумкин. Замонавий санъацҳуносликда П. баҳолаш маъносини бутунлай йўқотган, сўнгги ўрта асарлар санъати, ибтидоий тузум хусусиятларини сақлаган халклар санъати, мунтазам бадиий таълим олмаган усталар ижодига, шунингдек, ўта шартли равишда примитивизм вакиллари асарларига нисбатан ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил