Принcе Абдуллаҳ АлФаисал Стадиум
АлФаисал Стадиум
Манзили Жидда
Манзили Нортҳ Wест оф Жидда, Саудия Арабистони
Координаталари 21°26′48″Н 39°15′06″Э / 21.446608°Н 39.251693°Э / 21.446608; 39.251693
Сиғими 27,000
Конструксия
Очилган 1970 (56 йил аввал) (1970)
Кенгайтирилган 2021
Ижарачилар
Ал-Аҳли (1970-2012) (2021–пресент)
Ал-Иттиҳад (1970-2012) (2021–пресент)
Саудия Арабистони миллий футбол терма жамоаси

Шаҳзода Абдуллоҳ Ал-Файсал стадиони (арабча: استاد الأمير عبدالله الفيصل‎‎) Саудия Арабистонининг Жидда порт шаҳридаги стадион[1][2].

Тавсифи

Стадион Жидда шаҳрининг жануби-шарқида, Қирол Абдулазиз университети ва саноат шаҳри (Ал Вазирия тумани) ўртасида жойлашган. У шарқда Жидда-Макка автомагистрали ва жанубда Стадион кўчаси билан туташган.

Стадион 1970-йилда қурилган бўлиб, 27 000 томошабинни сиғдира олади. Стадион ёпиқ арена ва сув спорти марказини ўз ичига олган шаҳар спорт мажмуасининг бир қисми ҳсиобланади.

Стадион иккита асосий трибунадан иборат. Ёпиқ ғарбий стенд тўлиқ ва марказий трибунада ёпиқ ВИП ўриндиқ ва медиа-ўриндиқларга эга. Арка шаклидаги шарқий стенд айвонли бўлиб, югуриш йўлаги бўйлаб эгилган. Шарқий трибунанинг шимолий чеккасида битта катта ҳисоблагич жойлашган.

Стадион сиғими 20000 томошабинга камайтирилиб, 2009-йилда ўтирмайдиган ва тик туриб кузатиладиган жойлар олиб ташланди[3].

Стадиондан „Ал-Иттиҳод“ ва „Ал-Аҳли Сауди“ клублари уй ўйинларида фойдаланади.

Стадион 2023-йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бир неча ўйинига мезбонлик қилади.

Манбалар

  1. ↑ „استاد الأمير عبدالله الفيصل“. Кооора.cом. 2017-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-август.
  2. ↑ „Wорлд Стадиумс - Принcе Абдуллаҳ Ал-Фаисал Стадиум ин Жеддаҳ“. 2017-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-июн.
  3. ↑ „صحيفة عكاظ - الاتحاد يفاوض مهند الوحدة واليوفي يصل جدة 29 ديسمبر“ (2009-йил 25-ноябр). 2009-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-август.

Ҳаволалар

  • Стадион сурати
  • Қирол Абдуллоҳ Спорц Cитй тантанали очилиш маросимининг видео тизери
  • СтадиумДБ расмлари