ProQuest
ПроҚуэст ЛЛC Анн Арбор, Мичиган штатида жойлашган глобал ахборот-контент ва технология компанияси бўлиб, у даставвал 1938-йили Университй Миcрофилмс сифатида Эугене Поwер томонидан асос солинган.
|
| |
| Тйпе | Филиал |
|---|---|
| Индустрй | Ахборот ва маълумот етказувчи |
| Фоундер | Эугене Поwер |
| Фате | Аcқуиред бй Cларивате он Деcембер 1, 2021 |
Кей пеопле |
|
| Парент |
|
ПроҚуэст компанияси кутубхоналар учун маълумотлар баъзаси бўла олганиги учун машҳур ҳисобланади[1]. У диссертациялар, тезислар, электрон китоблар, газеталар, даврий нашрлар, тарихий коллексиялар, давлат архивлари, маданий архивлар ва бошқа шу каби жамланган маълумотлар базасига киришни таъминловчи иловалари ва ахборот хизматларига эга[2]. Унинг маълумотлар баъзаси 125 миллиардда ортиқ рақамли саҳифаларга эга эканлиги тахмин қилинади.
Компания ўз фаолиятини микрофилм маҳсулотларини ишлаб чиқиш билан бошлади ва кейинчалик электрон нашр тизимига ўтдига ўтди[3]. Бироз фурсат о'ткач, ўз маълумотлар базасини кенгайтириш учун бошқа компаниялар билан тижорат алоқаларини ўрнатиб, машҳурликка эришди[1]. 2021-йил 1-декабрда Cларивате компанияси Cамбридге Информатион Гроупдан ПроҚуэстни 5,3 миллиард долларга сотиб олди, бу келишив „кутубхона ва ахборот нашриёт оламидаги улкан битим“ дея таърифланди. Cлариватенинг сўзларига кўра, ушбу компанияни сотиб олиш ортида катта операцион консепсия мавжуд бўлиб, унинг мақсади ПроҚуэст маҳсулотлари ва иловаларини Wеб оф Сcиэнcе билан интеграциялаш эди.
Корхоналар
ПроҚуэст дастлаб микрофилм ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилган эди[4]. 1939-йилдан бошлаб докторлик диссертацияларини нашр эта бошлади[5], 3 миллиондан ортиқ интернетдан қидириб топса бўладиган диссертация ва тезисларни чоп этди ва бунинг натижаси ўлароқ Унитед Статес Либрарй оф Cонгресс кутубхонаси учун рақамли архив сифатида тасдиқланди. Компаниянинг илмий контенти асосан, диссертациялар, тезислар, электрон китоблар, илмий журналларни ўз ичига олади[6]. Шунингдек, эски ва янги нашрдаги газеталар, даврий нашрлар ва шу турдаги тадқиққотчиларни ўзига жалб эта оладиган контентларни ҳам киритишимиз мумкин. ПроҚуэст Видео Пресерватион ва Дисcоверй сервисларига ўзининг видео ва аудио тўпламларига кириш, сақлаш ва фойдаланиш учун рухсат берди[7].
2014-йил май ойида ПроҚуэст МЧЖ қуйидаги номлар остида фаолият юритди[2].
- Боwкер нашриётлар, кутубхоналар ва китоб сотувчилари учун библиографик маълумотларни бошқариш ечимларини тақдим этади[8]. Шу билан биргаликда ва Қўшма Штатларининг ИСБН агентлиги ҳисобланади[9].
- Диалог – бу фармацевтика, муҳандислик ва патент тадқиқотларга қаратилган корпоратив, бизнес ва ҳукумат тадқиқотчилари учун тузилган[10] 1,4 миллиарддан ортиқ ёзувларга эга онлайн ахборот хизмати[11].
- ЭБЛ (Эбоок Либрарй), академик нашр сарлавҳалари каталогига эга электрон китоблар агрегатори, академик хизматлар, корпоратив ва тадқиқот кутубхоналарига[12] хизмат кўрсатади. Шу билан бирга ҳомий томонидан бошқариладиган сотиб олиш каби янги пайдо бўлган тўпламни ривожлантириш моделларини қўллаб-қувватлайди[13].
- эбрарй академик, корпоратив, давлат, жамоат ва ўрта мактаб кутубхоналари учун мўлжалланган бо'либ, обуна орқалиҳҳ ёки доимий архив модели орқали электрон китоблар тўпламларига киришни таклиф қилади[14].
Тарихи
Мичиган университетининг 1927-йилда бакалавр ва 1930-йилда МБА битирувчиси бўлган Евгений Паwер 1938-йилда Университй Миcрофилмс га асос солган. Унда Британия музейидан сақлаб қолинган асарлар жамланган. 1938-йилнинг июнига келиб, Паwер шаҳар марказидаги Анн Арбор дафн маросими залига тегишли иккита хонани ижарага олиб, ишлаган.Унинг кутубхонаси коллексияларини сақлаш учун микрофотосуратга ихтисослашган эди. Ўзининг автобиография нашрида Поwер компаниясининг ривожланиши, жумладан, Университй Миcрофилмснинг Иккинчи жаҳон уруши пайтида ОССга қандай ёрдам бергани ҳақида батафсил маълумот беради[15]. Бу иш асосан хариталар ва Европа газеталарини суратга олиш билан боғлиқ бўлиб, улар уруш вақтида хорижга арзонроқ ва эҳтиёткорлик билан жўнатилиши мумкин эди.
Шунингдек, Поwер диссертацияларни нашр этиш бозорини юзага келганлигини пайқади . Талабалар одатда докторлик даражасини тугатиш учун ўз илмий ишларини нашр этишга мажбур бўлардилар . Диссертациялар китоб сифатида эмас, балки микрофилм сифатида арзонроқ нашр этилиши мумкин эди. ПроҚуэст ҳанузгача жуда кўп миқдорда диссертациялар нашр этди ва унинг Диссертатионс анд Тҳесес тўплами (илгари Рақамли диссертациялар деб аталган) АҚШнинг Конгресс кутубхонасининг расмий омбори сифатида деб эълон қилинган[16].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „ПроҚуэст Гоэс Глобал“. Информатион Тодай (2014). 2017-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 20-июн.
- ↑ 2,0 2,1 „Жисc анд ПроҚуэст Энабле Аccесс то Эссентиал Дигитал Cонтент“ (Wайбаcк Мачине сайтида Май 27, 2020, санасида архивланган), ретриэвед Май 21, 2014
- ↑ „ПроҚуэст ЛЛC“. ПривCо.cом. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-май.
- ↑ Миcрофилм’с 75тҳ Анниверсарй (Wайбаcк Мачине сайтида Жуне 12, 2014, санасида архивланган), ретриэвед Жуне 15, 2014
- ↑ Тҳистлетҳwаите, Поллй, „Публиш. Периш?: Тҳе аcадемиc аутҳор анд опен аccесс публишинг“, Медиа Аутҳоршип (эдитед бй Cйнтҳиа Чрис, Давид А. Герстнер). Роутледге, 2013, п. 274
- ↑ „Бриэфлй“. Детроит Фреэ Пресс. Книгҳт Риддер (1991-йил 26-март), с. Э1. 2020-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-июн.
- ↑ Агаинст тҳе Граин, Неwс анд Анноунcемент 1/9/2014 (Wайбаcк Мачине сайтида Септембер 3, 2014, санасида архивланган), ретриэвед Жуне 15, 2014
- ↑ „РР Боwкер ЛЛC – Бусинессwеэк“, ретриэвед Май 21, 2014
- ↑ „Боwкер – Продуcц & Сервиcес“ (Wайбаcк Мачине сайтида Марч 28, 2015, санасида архивланган), ретриэвед Май 21, 2014.
- ↑ Диалог, ЛЛC ҳоме паге (Wайбаcк Мачине сайтида Жануарй 13, 2004, санасида архивланган) ретриэвед Май 22, 2014
- ↑ Диалог | Cамбридге Информатион Гроуп (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-21 санасида архивланган), ретриэвед Май 22, 2014
- ↑ „ПроҚуэст cомплетес аcқуиситион оф ЭБЛ“, ретриэвед Май 22, 2014
- ↑ „ЭБЛ Унвеилс тҳе Неw ЛибCентрал“ (Wайбаcк Мачине сайтида Фебруарй 26, 2020, санасида архивланган), ретриэвед Май 22, 2014
- ↑ „эбрарй | Пре-Паcкагед Продуcц“ (Wайбаcк Мачине сайтида Жуне 30, 2014, санасида архивланган), ретриэвед Май 22, 2014
- ↑ Поwер, Эугене Б.; wитҳ Роберт Андерсон. Эдитион оф Оне: Тҳе Аутобиограпҳй оф Эугене Б. Поwер, Фоундер оф Университй Миcрофилмс. Анн Арбор, Мич.: Университй Миcрофилмс Интернатионал, 1990 — 128–142-бет. ИСБН 9780835708982. ОCЛC 231087195.
- ↑ Либрарй оф Cонгресс (1999-йил 22-январ). „Либрарй оф Cонгресс анд Cопйригҳт Оффиcе Сигн Ландмарк Агреэмент wитҳ УМИ“. Пресс-релиз.