Продуцентлар (лот. продуcентис — ишлаб чиқарадиган, ҳосил қиладиган) — фотосинтез ва хемосинтез ёрдамида анорганик моддалардан органик моддалар ҳосил қиладиган автотроф организмлар. Продуцентлар гетеротроф организмлар — консументлар ва редуцентларга қарама-қарши қўйилади.Продуцентлар ҳосил қилувчи организмлардир. Продуцентлар ўтхўр консументлар учун озуқа манбаи ҳисобланади. Қуруқлик ва сув экосистемасидаги асосий П. — яшил ўсимликлар ҳисобланади. П. озиқланиш занжирининг бошланғич звеносини, барча экосистемалар асосини ташкил этади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил