Профаг (юн. про — илгари ва ... фаг) — бактерия ҳужайрасида хромосома билан бир вақтда репликация килинадиган урта миёна бактериофаг геноми; бактериофагнинг латент (яширин) инфексиясиз шакли. Одатда, бундай фаг геноми П. ҳолатга утишдан олдин бактерия хромосомасининг муайян қисмига бирикиб олади, баъзан бирикмасдан бактерия ҳужайрасида ДНК ҳалқаси шаклида жойлашади. Фаг геноми билан бириккан бактерия лизоген бактерия дейилади. П.нинг ҳужайрани емирадиган гени репрессия қилинганлиги (таъсири тухтатилгани) туфайли бактерия учун зарарсиз бўлиб қолади. П. ҳолатга ўтган фаг геноми бактерия хромосомаси билан бирга репликация қилинади. Аммо лизоген бактериялардан айримлари (млн. дан биттаси)да индуксия юз бериши, яъни П. яна бактерия ҳужайрасини зарарлайдиган формага ўтиб қолиши мумкин. П. индуксияси тезлиги айрим омиллар (мас, ултрабинафша нурлар) таъсирида тезлашиши мумкин. П.фаггено-ми кодлаштирадиган ферментлар ёрда-мида катализланади. П. индуксиясида фаг геномига бактерия хромосомасининг айрим қисмлари (П. хромосомага бирикканида) ёки бактерия ДНК си парчалари (П. хромосомага қўшилмаганида) кириб қолиши мумкин. Бундай фаглардан махсус ва умумий транс-дуксия соҳасидаги тажрибаларда фой-даланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил