Prokopyevsk
Прокопевск — Россия Федерацияси Кемерово вилоятидаги шаҳар (1931-йилдан). Темир йўл стансияси. Аҳолиси 243,5 минг киши (1998). Кузбасснинг коксланувчи кўмир қазиб олиш маркази (16 кўмир шахтаси ва разрези бор). Йирик машинасозлик маркази („Электромашина“, шахта автоматикаси, подшипник, механика, озиқ-овқат машинасозлиги). Трамвай-троллейбус таъмирлаш заводлари мавжуд. Енгил ва озиқ-овқат, кимё, қурилиш материаллари саноат корхоналари ишлаб турибди. Кумир саноати илмий тадқиқот институтлари, Сибир металлургия институтининг кечки факултети, драма театри, ўлкашунослик музейи бор. Шаҳарга 1918-йилда асос солинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |