Proktit
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Проктит (юн. проктос — йўғон ичак, итис — яллиғланиш) — тўғри ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Йўғон ичакнинг қар қандай яллиғланиши (мас, колит), тўғри ичакдаги турли ўзгаришлар оқибатида келиб чиқади. П.га (ўткир ва сурункали) аксарият жароҳатлар (ёт жисмлар, механик таъсирда; простата безини массаж қилишда, тозаловчи ёки даволовчи ҳуқналар-да), кимёвий ёки термик куйиш ёки шиллиқ қаватга аччиқ калампир, спиртли ичимликлар, хом пиёз, сирка ва бошқа таъсир этиши сабаб бўлади. Клиник кечиши: тез-тез ҳожатга бориш, тенезм, қориннинг пастки қисмида оғриқ, тўғри ичакда нохушлик сезиш; бемор дам-бадам сийиши ҳам мумкин. Одатда, касаллик 7—10 кун давом этади. Касаллик давоси асосий сабабни бартараф этиш, парқез буюришдан иборат.
Замонавий текшириш усуллари (ректоскопия, копрологик текшириш, тўғри ичакни бармоқ билан текшириш) билан инфексион (специфик, мас, дизентерия) ёки носпецифик П.га аниқ ташхис қўйиш мумкин. Сурункали П., одатда, даволанмаган ёки нотўғри даволанган ўткир П. асоратидир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |