Пропилей, пропилон (юн. пропйлаион — эшик олди, кириш) — шаҳарга, йирик меъморий ансамблларга кириладиган марказий дарво-за, серҳашам йўлак. Икки томони портик ва колоннадалар билан безатилган бўлади. Дастлаб Юнонистонда муқад-дас даргоҳлар ва акропол кираверишига қурилган. Афина акрополи (милоддан аввалги 437—432, меъмори Мне-сикл), Мюнхен (1846—60, меъмори Л. Консе), Санкт-Петербургдаги Смолний (1923—24, меъморлари В. А. Шчуко, В. Г. Гелфрейх) П.лари машҳур.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил