Проректор (лотинча: про — ўрнига ва ректор) — олий ўқув юрти ёки малака ошириш институтида ректор ўринбосари. Олий ўқув юрти шакли ва таълим олувчиларнинг сонидан келиб чиқиб ўқув ишлари бўйича, илмий ишлар ва маъмурий хўжалик ишлари бўйича, сиртқи таълим бўйича ва бошқа соҳалардан проректор лавозими белгиланади. Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари ва малака ошириш институтларида маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор лавозими ҳам мавжуд. Унга 1-проректор мақоми берилган. Ўзбекистондаги кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтларида ҳам 3 йўналиш бўйича Проректор лавозимлари мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил