Процессинг — тўлов операцияларини амалга оширишда фойдаланиладиган маълумотларни қайта ишлаш фаолияти.  Бундай фаолият процессинг марказлари (тўлов хизматлари провайдерлари) томонидан амалга оширилади[1]. Процессинг хизматлари кўпроқ қуйидаги соҳаларда қўлланади:

  • электрон тўловларни қайта ишлаш;
  • пластик карталарни қайта ишлаш

Процессингни халқаро ва маҳаллий тўлов тизимларининг карталарига тегишли хизмат кўрсатиш операциялари билан боғлиқ бўлган банк фаолиятига ва банкдан ташқари фаолиятга бўлиш керак. Банк процессинг — банк карталарини чиқариш (эмиссия) ёки уларни қабул қилиш (эквайринг) хизматларидан иборат. 

Мунтазам тўловларни қабул қилиш (уяли алоқа, интернет, рақамли технологиялар, коммунал хизматлар ва бошқалар), пул ўтказмалари, шунингдек, янги йўналиш — нобанк карталари (ижтимоий, транспорт, совға, бензин) каби операцияларга хизмат кўрсатиш  нобанк процессингга мисол бўлади.

Яна қаранг

Манбалар


Адабиётлар

  • Процессинг / О. Н. Миско // Болшая российская энсиклопедия : [в 35 т.] / гл. ред. Ю. С. Осипов. — М. : Болшая российская энсиклопедия, 2004—2017.