Protuberans
Протуберанс (лот протуберо -бўртмоқ) — Қуёш гардиши яқинида осмон саҳнида кузатиладиган чўғланган газ булути. Қуёш гардишига проек-сияланганда П. қора толалар тарзида кўринади. Тола гардиш четида бўлганда, унинг бир қисми осмон саҳнида ёруғ П.га айланади. Қуёш тўла тутилган пайтларда П.ни оддий кўз билан кўриш мумкин. П.даги модда зичлиги тахминан 1см³ да 1010 атом, кинетик температураси 8000—15000°, мутлақ турбулент тезлиги 4 – 10 км/с, магнит майдони кучланганлиги 100—200 гаусс. П.нинг физик хусусияти Қуёш хромосферасига ўхшаш. П.лар ташқи кўриниши ва ҳара-кат таснифига кўра, сокин, эруптив, фаол турларга бўлинади. П.нинг ўртача уз. 200 минг км, баландлиги 50 минг км, қалинлиги 5 минг км гача, ички қатламларининг тезлиги ~ 10 км/с; 1 — 2 кундан бир неча ойгача мавжуд бўладиган П.лар сокин П.лардир. Эруптив П.лар эса сокин П.лардан бирданига пайдо бўлиб, ички қатламларининг Қуёш сиртидан ташқарига чиқиш тезлиги бир неча км/с га тенглашади. Натижада эруптив П.ларнинг ривожланиши бир неча минутдан бир неча соатгача давом этади. П.ларнинг хоссалари ҳали тўлиқаникланмаган. Лекин П.ларнинг зичлиги Қуёш тожи зичлигидан тахминан 100-марта кўп, температураси эса 20-марта кам. температуранинг бундай фарқи Қуёш тожидан П. га протон ва ионларнинг интенсив ўтишига сабаб бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |