Psixologiya
Психология — инсон фаолияти ва ҳайвонлар хатти-ҳаракати жараёнида воқеликнинг психик акс этиши, руҳий жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳислатлар тўғрисидаги фан. Психологиянинг тадқиқот предметига сезгилар ва идрок образлари, тафаккур ва ҳиссиёт, фаолият ва муомала каби психологик жараёнлар, категориялар киради. Психологиянинг асосий вазифалари — психика қонуниятларини, инсон руҳий ҳолатлари шаклланишини филогенетик ва онтогенетик тараққиёт бирлигида очишдан иборатдир. Мазкур вазифалар ечимини топишда психология бир томондан, биология фани соҳалари билан, жумладан, физиология билан, бошқа томондан эса, социология, педагогика, маданият тарихи, мантиқ ҳамда ижтимоий фанлар билан жипс алоқага киришади. Психология энг аввало, психиканинг инсонга хос шакли бўлмиш онг ва ўзини ўзи англашни тадқиқ этади.
Антик даврдан бошлаб психологик билимлар фалсафа ва тиббиёт фанлари негизида ривожланиб келган. Юнон шифокорлари Гиппократ, Эрасистрат психиканинг органи мия эканлигини билганлар ва инсон жонини коинотнинг ашёвий бўлаги сифатида талқин қилганлар. Уларнинг ғоялари Платоннинг жон абадийлиги тўғрисидаги таълимотига қарама-қарши қўйилган. Аристотел „Жон тўғрисида“ги асарида психологик тушунчалар тизимини ишлаб чиқди.
Ўрта асрларда психикага нисбатан ҳар хил кўринишдаги ғайритабиий қарашлар ҳукмронлик қилди. Шу туфайли психологик билимлар ривожланмай қолди. Аммо баъзи файласуфлар ва шифокорлар (Ибн Сино ва бошқалар) асарларида бу соҳада олға қадам қўйилди. Инсон хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар қадимги қўлёзмалар, ёдгорликларда ўз аксини топа бошлади. Турли мамлакатларда ва шаҳарларда тузилган академияларда (Хоразм, Самарқанд, Киев, Москва ва бошқа шаҳарларда) психология юзасидан тингловчиларга сабоқ берилган.
Европа Уйғониш даврида Леонардо да Винчи, Х. Вивес кабилар психология ривожига ўз ҳиссаларини қўшдилар. ХВИИИ асрга келиб М. В. Ломоносов, А. Н. Радишчев, Г. С. Сковорода, Т. Гоббс, Б. Спиноза, Г. Лейбниц. Ж. Локк, К. А. Гелвеции, А. Голбах, Д. Дидролар психологияда бир талай кашфиёт қилдилар, уни амалий маълумотлар билан бойитдилар. Психология ХИХ асрнинг 2-ярмига келиб мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. Немис олими В. Вундт Лейпсигда 1879-йил дастлабки экспериментал лабораторияни жиҳозлашга эришди.
Психология тараққиётида, умуман, ХИХ асрдаги экспериментлар алоҳида аҳамият касб этди. Бу даврда психологик реал воқеликни ўрганиш учун методлар мажмуаси қўллана бошланди: кузатиш, лабаратория эксперименти, табиий эксперимент, фаолият натижасини таҳлил қилиш, руҳий жараёнларни моделлаштириш генетик методи, тест, эксперт баҳолаш, интервю, анкета, сўровнома, таржимаи ҳол ва ҳоказолар. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида қатор психологик илмий мактаблар, йўналишлар вужудга келди: бихевиоризм, гешталтпсихология, персонализм, фрейдизм ва ҳоказолар. Психологиянинг ривожига И. М. Сеченов (психиканинг рефлектор табиати), И. Павлов (олий нерв фаолияти) таълимотлари муҳим ҳисса бўлиб қўшилди. Россияда В. М. Бехтерев экспериментал лаборатория (Қозон, 1885), Ҳарков университети ва Н. Н. Лангенинг Одессадаги лабараторияси, Г.Челпановнинг Киевдаги, С. Корсаковнинг Москвадаги, кейинчалик В. М. Бехтерев, А. Лазурский, А. Нечаевларнинг Петербургдаги, В. Чижнинг Юрев (Тарту, Эстония)даги экспериментал лабораториялари психология тараққиётига алоҳида таъсир ўтказди. 1912-йил Москва университетида Психология институти очилди. Шу йилда И. А. Сикорский томонидан Киевда жаҳонда биринчи марта Болалар психологияси институти ташкил қилинди. ХХ асрнинг 1-ярмида Россияда К. Н. Корнилов, Блонский ва бошқалар диалектикага асосланган илмий психологияни яратишга киришдилар.
Ҳозирги замон психологияси кўп тармоқли психологик билимлар тизимидан иборат фан ҳисобланиб, ўзининг тадқиқот предметига эга бўлган кўплаб соҳалардан ташкил топган: умумий психология, авиация психологияси, ҳарбий психология, дифференсиал психология, психофизиология, муҳандислик психологияси, космик психология, ҳуқуқ психологияси, тиббиёт психологияси, нейропсихология, патопсихология, педагогик психология, меҳнат психологияси, спорт психологияси, махсус психология, ижодиёт психологияси, менежмент психологияси, маркетинг психологияси, ижтимоий психология, ёш психологияси, ташкилий психология, дин психологияси, оила психологияси, психология тарихи, генетик психология, амалий психология, экспериментал психология, касб психологияси, психолингвистика, сиёсий психология ва бошқа психологиянинг тармоқларга ажралишининг асосий сабаби унинг таркибида татбиқий соҳалар вужудга келишидир. Психология саноатда, жамият бошқарувида, таълим тизимида, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, транспорт, радио, телевидение ва бошқа тузилмаларда муҳим масалаларни ҳал қилишда фаол иштирок қилмоқда. Психология эришган ютуқлари шахс имкониятларини рўёбга чиқариш ва уларни ҳаракатга келтиришда алоҳида аҳамият касб қилмоқда ҳамда шу аснода меҳнат самарадорлигини оширишга таъсир ўтказмоқда. Замонавий психологияда электрон-ҳисоблаш техникаси, электр ва кимёвий воситалар ёрдами билан психикани чуқур ўрганиш кабилар қўлланилмоқда. Психологияда ўзини ўзи кузатиш (интроспексия) методи атрофида кескин баҳслар давом этмоқда. Баъзи йўналишдаги психологлар уни тадқиқот ўтказишнинг асосий методи деб таъкидласалар, бошқалари эса унинг чекланганлигини эътироф қиладилар, бунинг ўрнига обектив методлардан фойдаланишни тавсия этадилар. Обектив методлар туфайли психиканинг моддий негизи аникланган, инсон ички муносабатлари билан субектив ҳолатлар сабабий боғлиқлиги якка шахсда, жамоада намоён бўлиши далилланган. Жаҳон ҳамжамиятида АҚСҲ, Англия, Франсия, Германия, Россия, Швейсария мамлакатларида илмий тадқиқот институтлари ва марказларида, университетларда психологик изланишлар кенг кўламда олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда психология 1928-йилдан эътиборан ҳозирги Миллий университетда фан сифатида ўқитила бошланди. 1929-йил Халқ маорифи комиссарлиги қошида психология лабораторияси очилди. Кейинчалик педагогика институтларида психологиянинг бир неча соҳалари бўйича талабаларга билим берила бошланди. ХХ асрнинг 2-ярмида М. Воҳидов, М. Давлецҳин сингари маҳаллий кадрлар етишиб чиқди. Ҳозирги даврда психология фанлари докторлари В. Токарева, Э. Ғозиев, Б. Қодиров, Ғ. Шоумаров, Р. Гайнутдинов, В. Каримова, Ш. Баротов, А. Жабборов, Р. Суннатовалар психологиянинг умумий психология, педагогик ва ёш психологияси, ижтимоий психология соҳалари бўйича тадқиқот ишларини амалга оширмоқдалар. Психолог мутахассислар тайёрлаш ва тадқиқот ишлари Ўзбекистон миллий университети, СамДУ, Фарғона университети, Қарши университети, Термиз университети базаларида йўлга қўйилган. Ўзбекистонда психологик хизмат жорий қилинган ва унинг тармоғи тобора кенгайиб бормоқда.узб
Психологияда биологиянинг ўрни
Психологлар одатда организмни онгнинг асоси деб ҳисоблашади, шунинг учун ҳам ҳаётий муҳим соҳа ҳисобланади. Психиятристлар ва невроопсикологлар онг ва тананинг интерфейсида ишлайди. Билогия психология, шунингдек физиологик психология деб номланувчи ёки неуропсихологияда хулқ-атвор ва ақлий жараёнларнинг биологик субстансларини ўрганилади. Ушбу соҳадаги асосий тадқиқот мавзуларни инсонни бошқа ҳайвонларга нисбатан ўрганадиган қиёсий психология, шунингдек, ҳиссиётларнинг физик механизмини, шунингдек, нейрон ва руҳий ишлов беришни ўз ичига олади. Асрлар мобайнида биологик психологияда асосий масала миядаги функционал функсияларни қандай жойлаштириш мумкинлиги ва қандай қилиб жойлаштирилиши эди. Замонавий невропсикологияни 1870-йилларда Франсияда Пол Броcа чап фронтал гирусга нутқ ишлаб чиқаришни кашф этган ва бу билан мия функсиясининг ярим шарни латерализациясини намойиш этган. Кўп ўтмай, Карл Верниcке нутқни тушуниш учун зарур бўлган соҳани аниқлади.
Адабиётлар
- Воҳидов М., Мактабгача тарбия психологияси, Т., 1970;
- Давлецҳин М., Крбилият ва унинг диагностикаси, Т., 1979;
- Токарева В., Талаба шахсининг ахлоқий ривожланиш психологияси, Т., 1989;
- Ғозиев Э., Психология фани ХХИ аерда, Т., 2002;
- Ғозиев Э., Психология, Т., 2003;
- Қодиров Б., Лаёқат психологияси, Т., 1989;
- Шоумаров Ғ., Оила психологияси, Т., 2000;
- Каримова В., Ижтимоий психология, Т., 1994.
- Эргаш Ғозиев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
бирорта мавзуй слайд расмлари бн