Пулпит – тиш бўшлиғини тўлдириб турадиган ғовак бириктирувчи тўқима – пулпанинг яллиғланиши. П. даволанмаса, вақт ўтиши билан ўлган пулпадаги Микроорганизмлар микроблар тиш канали орқали тиш атрофидаги тўқималарга ўтади, натижада тиш илдизи учидаги тўқималар яллиғланиб, периодонтит келиб чиқади Пулпанинг яллиғланиши унга таъсир этган таассуротлар оқибатида келиб чиқади. Бу таъсирларнинг

асосини кариес бўшлиғидаги микроорганизмлар, уларнинг токсинлари, дентиннинг органик емирилиши оқибатида ҳосил бўлган таассуротлар,

кимёвий ва термик таъсири остида келиб чиқади. Пулпитни келтириб чиқарувчи сабабларга қуйидагилар киради:

– Кўпинча карйиэс ковагидаги инфексиялар дентин каналлари орқали пулпа бўшлиғига киради ва натижада яллиғланиш ҳосил бўлади.

– Пулпанинг гематоген яллиғланиши ҳам кузатилган.

Масалан грипп, остеомиелит ва бошқа касалликларда.

– Жароҳат тишнинг маълум қисми синиши оқибатида тиш бўшлиғининг очилиб қолиши, кариес ковагига ишлов бериш ва шакллантириш жараёнида тиш бўшлиғининг очилиб қолиши, тишга сунъий қопламалардан металлокерамика қопламасини қўйиш учун чархланганда пулпа камерасининг очилиб қолиши.

– Пародонтда жарроҳлик даво муолажаларини ўтказаётганда.

– Кимёвий моддалар таъсири остида (айрим пломба ашёлари).

– Ҳарорат таъсири остида (кариес ковагига ишлов бериш ва сунъий қоплама қўйиш мақсадида тиш тўқималари чархланганда).

Пулпитлар таснифи:

Файл:Пулпит2рд.жпг
Пулпит тишларнинг ташқи кўриниши

И. Ўткир пулпитлар.

а) қисман,

б) умумий.

ИИ. Сурункали пулпитлар.

а) фиброз,

б) гангреноз,

д) гипертрофик.

ИИИ. Сурункали пулпит ҳуружи.

Пулпитларнинг ҳар бир тури ўзига хос клиник белгиларга эга. Ташхис субектив ва обектив белгиларга асосланиб аниқланади.

Ўткир пулпитлар

Ўткир ўчоқли пулпит

Ўткир ўчоқли пулпитда бемор қисқа муддатли, хуружсимон термик таъсир туфайли зўраядиган оғриқдан шикоят қилади. Оғриқлар орасидаги оралиқ давомли. Тунда оғриқлар зўраяди.

Оғриқлар механик, химик ва термик таъсирдан зўраяди. Ташқи кўрик ўзгаришсиз. Бемор оғриган тишни аниқ кўрсатади. Оғиз бўшлиғида кўрик ўтказилганда чуқур кариес коваги борлиги, зондлаганда пулпа бўшлиғи ёпиқ ва ковак туби оғриқлилиги аниқланади. Совуқ ва иссиқ таъсирдан ҳосил бўлган оғриқ тўхтамайди ва оғриқлар 10-20 дақиқа давом этади. Пулпитнинг электр сезувчанлиги пасайган бўлади.

Ўткир диффуз пулпит

Ўткир умумий пулпитда бемор ўз-ўзидан ҳосил бўлувчи давомли, хуружсимон оғриқдан шикоят қилади. Оғриқлар орасидаги оралиқ қисқарган. Оғриқлар учламчи нерв шохлари бўйлаб узатилади ва натижада бемор безовта қилаётган тишни аниқ кўрсатиб бера олмайди. Зондланганда пулпа бўшлиғи ёпиқ. Термометрия илиқдан оғриқли бўлиб совуқ таъсирдан оғриқларнинг сусайиши кузатилади. Пулпанинг электр сезувчанлиги тишнинг ҳамма дўмбоқларида пасайган бўлади. Перкуссия айрим ҳолларда оғриқли. Тунда оғриқлар зўраяди.

Сурункали пулпитлар

Сурункали фиброз пулпит

Касаллик анамнези аниқланганда безовта қилаётган тиш, аввал ўткир пулпитга хос бўлган оғриқлар билан безовта қилганлиги маълум бўлади. Сурункали фиброз пулпитда оғриқлар

механик ва термик таъсирлардан ҳосил бўлади. Зондланганда чуқур кариес коваги борлиги, кариес коваги тиш бўшлиғи билан туташмаганлиги ва аниқ зондланганда бир нуқтада оғриқли бўлиб, қонайди. Термометрия совуқ таъсирдан оғриқли бўлиб ҳосил бўлган оғриқ, аввал суст бўлиб борган сари зўрайиб боради. ЭОД ўтказилганда пулпанинг сезувчанлиги 20-40 мкА га тенг. Рентгенологик текшириш илдиз учида суяк тўқимасининг сўрилиши кузатилади.

Сурункали гангреноз пулпит

Сурункали гангреноз пулпит ўткир пулпит ва узоқ давом этган сурункали фиброз пулпит оқибатида келиб чиқади. Бемор термик таъсирдан яъни иссиқдан ҳосил бўлган оғриқдан

шикоят қилади. Оғиздан нохуш ҳид келади. Зондланганда кариес бўшлиғи тиш бўшлиғи билан туташган ва айрим ҳолларда туташмаган ҳам бўлиши мумкин. Тиш бўшлиғи зондланганда оғриқ турли чуқурликда ҳосил бўлади, бу эса гангреноз жараёнининг қай даражада тарқалганлигига боғлиқ. Зондланганда оғриқнинг йўқлиги пулпанинг нобуд

бўлганлиги белгисидир. Пулпанинг электр сезувчанлиги пасайган ва у 40-90 мкА га тенг. Рентгенограммада илдиз учи тўқималарида сўрилиш кузатилади.

Сурункали гипертрофик пулпит

Сурункали фиброз пулпит оқибатида келиб чиқади. Баъзида қисқа муддатли оғриқ механик таъсирдан ва айрим ҳолатларда иссиқ овқатдан пайдо бўлиши мумкин. Беморлар механик таъсир натижасида тишидан ўсган тўқиманинг қонашидан шикоят қиладилар. Тишнинг тож қисми бироз емирилган, кариес ковагидан ўсиб чиққан грануляцияли ўсма кўриниб туради ва зондланганда қонайди. Агар зондни чуқурроқ киргизсак оғриқли реаксия ҳосил бўлади.

Сурункали пулпит хуружи

Бемор ўз-ўзидан ҳосил бўлувчи ҳуружсимон оғриқдан шикоят қилади. Оғриқлар кучли бўлиб учламчи нерв шохлари бўйлаб иррадиация қилинади. Айрим ҳолларда оғриқлар

симилловчи бўлиб тишлаганда зўраяди. Касаллик тарихи аниқланганда тиш, аввал пулпитларнинг бирор бир тури билан оғриганлиги маълум бўлади. Зондланганда тиш бўшлиғи очиқ, оғриқли. Пулпанинг электр сезувчанлиги пасайган. Рентгенограммада тишнинг илдиз учида периодонтал ёриқнинг кенгайганини ва суяк тўқимасининг сўрилиши кузатилади.

Пулпитларни даволаш

Пулпит касаллигини даволашдан асосий мақсад тишнинг анатомик ва функсионал ҳолатини тиклаш. Пулпитларни даволашнинг барча усулларини қуйдаги кўринишда тизимлаштириш мумкин.

Биологик усулда даволаш

Файл:Пулпит3рд.ЖПГ
Пулпитларни биологик усулда даволаш: 1 – пулпа; 2 – даволовчи таглик; 3 – дентин; 4 –ажратувчи таглик; 5 – пломба.

Даволашнинг бу усули тиш пулпасининг тўлиқ сақланишини ва ҳаётий фаоллигини давом эттиришни таъминлайди. Даволаш техникаси клиник белгиларга қараб ўзига хос бўлиши мумкин. Тиш кариес коваги чархланаётган пайтда қўққисдан пулпа бўшлиғи очилиб қолган (травматик пулпит) тақдирда, кариес ковагига сўлак туширмасликка ҳаракат қилиш зарур. Тезлик билан ковакни бирор илиқ антисептик билан ювиб, қуритиб жароҳатланган соҳага таркибида гидроокси калсийси бўлган пастадан қўйилади. Кариес коваги сувли дентин билан вақтинчалик беркитилади. Жароҳатланган тиш 5-7 кун мобайнида болани безовта қилмаса, иккинчи қатновда вақтинчалик пломбани доимий пломба билан алмаштирилади. Ўткир пулпитда биринчи мурожаат пайтида тиш кариес коваги бирмунча кенгайтирилиб очилади. Ковак туб сатҳидаги юмшоқ дентин 3-4 %ли дикаиннинг сувдаги эритмаси билан ёки анестезин кристаллари ёрдамида 2-3 минут мобайнида оғриқсизлантирилади. Шундан кейин кариес коваги туб сатҳи ва деворларидан жароҳатланган дентин тўқимаси қаватма қават кўчирилади. Тиш коронка бўшлиғи кичик шарсимон бор ёрдамида эҳтиёткорлик билан очилади. Бу ҳол умумий ўткир диффуз пулпитда яллиғланган пулпа ковагида йиғилган экссудатнинг оқиб чиқишини ва бир қадар пулпа тўқимасида (қўйилган даволовчи пломба таъсирида) тикланиш жараёнларини таъминлайди. Қисман (чегараланган) ўткир пулпитда коронка бўшлиғини атайлаб очиш шарт эмас. Яллиғланиш натижасида ҳосил бўлган пулпа бўшлиғидаги экссудат шаклланмаган бўлиб, анчагина кенг илдиз каналлари орқали сизиб оқиб, пастга тушиши мумкин. Юпқа дентин қавати дентин йўллари орқали ковакка қўйилган дори диффуз йўли билан яллиғланган пулпага бемалол ўтиб, таъсир кўрсатади.

Витал ампутация усули

Бу усул пулпанинг фақат тож қисмини олиб ташлаш ва илдиз қисмидаги пулпани сақлаб қолишга асосланган. Ушбу усулда даволаш учун кўрсатмалар:

1. Шаклланмаган илдизли сут ва доимий тишларда (асосан олдинги гуруҳ) кечадиган сурункали фиброз пулпитда;

2. Ўткир механик жароҳат натижасида коронка қисми синиб, пулпа очилиб қолган ҳолларда (жароҳатдан кейин 48 соат мобайнида).

Даволаш қуйидаги босқичлардан иборат:

1. Оғриқсизлантириш;

2. Борларни тез-тез алмаштириб, кариес ковагидаги некрозга учраган тўқималарни қатламма-қатлам олиб ташлаш;

3. Кариес ковагини антисептик эритмалар билан ювиб қуритиш;

4. Стерилланган бор ёрдамида пулпа бўшлиғини очиш ва тож қисмидаги пулпани ампутация қилиш;

5. Қонни тўхтатиш;

6. Пулпа бўшлиғининг туб қатламига таркибида гидроокси калсийси бўлган паста қўйиб стерил пахта устидан 5-7 кунга сувли дентин билан беркитиш;

7. 5-7 кун ичида безовта қилмаса, доимий пломбага алмаштириш.

Витал экстерпация усули

Витал экстернация усули билан даволанганда бемор бир марта келади ва пулпани некроз қилувчи воситалардан фойдаланмайди. Витал экстерпация усули қуйидаги босқичлардан иборат:

1. Оғриқсизлантириш. Бунинг учун ўтказувчи ва инфилтрация усулларидан фойдаланилади;

2. Кариес ковагини чархлаш, тиш бўшлиғини очиш;

3. Тож қисмидаги ва илдиз қисмидаги пулпани олиб ташлаш;

4. Илдиз каналига механик ва дорили ишлов бериш;

5. Илдиз каналини пломбалаш;

6. Доимий пломба қўйиш.

Ҳозирда пулпитларни даволашда витал экстернация усулидан кенг фойдаланилади.

Дивитал экстерпация усули

Дивитал экстерпация усулида даволаш учун бемор икки марта келади ва пулпани некроз қилувчи воситалардан фойдаланилади.

Кўрсатма: ўткир умумий пулпит, сурункали пулпитлар, сурункали пулпит ҳуружи.

Қарши кўрсатмалар: илдизи шаклланмаган тишлар, илдизи сўрилган сут тишлар, илдиз канали ёмон ўтувчи премоляр ва моляр тишлар.

Пулпани тўлиқ олиб ташлаш некроз қилувчи пасталар (мишякли паста) қўйилганидан сўнг амалга оширилади.

Дивитал экстернация усули қуйидаги босқичлардан иборат:

Биринчи қатнов

1. Оғриқсизлантириш;

2. Кичик ўлчамли шарсимон ёки тескари конус шаклли бор ёрдамида тиш бўшлиғини бир нуқтада очиш;

3. Тиш бўшлиғининг очилган, қонаётган нуқтасига мишяк пастаси, оғриқсизлантирувчи суюқликка хўлланган пахта тампони билан қўйиш. Сўнг сувли дентин билан беркитиш. Некроз қилувчи паста бир илдизли тишларда 24 соатга, кўпилдизли тишларда 48 соатга қолдирилади. Сурункали гипертрофик пулпитда некроз қилувчи пастани 1,5-2 марта ошириш лозим бўлади.

Иккинчи қатнов

1. Вақтинчалик пломбани олиб ташлаш;

2. Кариес ковагини чархлаш тиш бўшлиғини очиш;

3. Некроз бўлган пулпани олиб ташлаш;

4. Илдиз каналида механик ва дори-дармон билан ишлов бериш;

5. Илдиз каналини пломбалаш;

6. Илдиз каналини тўлиқ пломбаланганлигини рентгенограмма ёрдамида текшириш;

7. Доимий пломба қўйиб тишнинг анатомик шаклини тиклаш.

Ҳозирги вақтда ушбу усул кам қўлланади.

Дивитал ампутация усули

Дивитал ампутация усули ўткир умумий пулпит, сурункали пулпитларни даволашда қўлланади. Бу усул қуйидаги босқичлардан иборат.

1. Оғриқсизлантириш;

2. Кариес ковагини чархлаш, тиш бўшлиғини очиш;

3. Тож қисмидаги пулпани олиб ташлаш;

4. Илдиз қисмидаги пулпани мумлаш. Бунинг учун резорсинформалин эритмасини илдиз каналларига юбориш ва пломбалаш.

Пулпитларни даволашда вужудга келиши мумкин бўлган асоратлар.

1. Биологик усул билан даволашда кўрсатмани тўғри аниқламаслик;

2. Ташхисни нотўғри аниқланиши;

3. Илдиз ёки бифуркация соҳаси перфорацияси;

4. Илдиз каналида эндодонтик асбобнинг синиши;

5. Илдиз канали учун пломбани нотўғри танланиши;

6. Илдиз каналини тўлиқ пломбаланмаслиги;

7. Илдиз каналини пломбалашда пломба ашёсини илдиз учи тешигидан чиқариб юбориш;

8. Даволашнинг дивитализация усули қўлланганда вақтинчалик пломбани нотўғри қўйилиши сабабли тишда оғриқ пайдо бўлиши;

9. Арсенат кислотасининг ортиқча миқдорда қўйилганлиги ёки кўрсатилган муддатдан узоқроқ вақт мобайнида тиш ковагида қолиши оқибатида периодонтнинг яллиғланиши.

Таянч иборалар:

Пулпит – пулпа тўқимасининг яллиғланиши;

Витал ампутация усули – пулпанинг фақат тож қисмини олиб ташлаш ва илдиз қисмидаги пулпани сақлаб қолишга асосланган даволаш усули;

Витал экстерпация усули – беморнинг биринчи қатновида пулпани некроз қилувчи воситалардан фойдаланилмасдан тўлиқлигича олишга асосланган даволаш усули;

Дивитал экстерпация усули – пулпани некроз қилувчи воситалардан фойдаланилган ҳолда, икки қатновда даволашга асосланган усул;

Арсенат кислотаси – некроз қилувчи восита.

Экссудат – суюқлик[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Н.А. ТАСҲПУЛАТОВА. Стоматологик касалликлар. «Фан ва технология» 2016.