Puls
Пулс (лот. пулсус — туртки) — томир уриши. Юрак қисқариши натижасида қон томирларининг ритмик тебраниши; кенгайиб, торайиши. Артериалвеноз ва капилляр П. тафовут этилади. Одатда, билак артерияси П.и энг катта амалий аҳамиятга эга.
Соғлом кишиларда П.нинг тезлиги юрак қисқариши тезлигига мое бўлиб, бир мин.да 60—80 марта томир уришига тенг . Юракнинг бир мин.да 90 мар-тадан ортиқ қисқариши тахикардия, 60 мартадан кам қисқариши — брадикар-дия деб аталади. Юракнинг баъзи касалликларида П. юрак қисқариши тезлигидан кам бўлиши мумкин — П. дефицита. П. болаларда катталарга нисбатан ортиқроқ, қиз болаларда ўғил болаларга нисбатан бирмунча ортиқроқ, тунда кундузига нисбатан камроқ бўлади.
Жисмоний меҳнат қилганда, нервемоционал реаксияларда П. ортади.
Нормал ҳолатда П. ритмик (бир текис), яъни П. тўлқинлари маълум вақт оралиғида содир бўлади. Юрак ритмининг бузилиши аритмия деб аталади (қаранг Юрак-томир системаси), бунда П. тўлқинлари бир хил вақт оралиғида нотекис бўлади. П.нинг таранглиги ар-териал қон босимига боғлиқ, гипертонияда гоятда кучаяди, гипотония ва юрак касалликларида бўшашади. П.нинг тўлиқ ёки тўлиқ эмаслиги юрак қисқариши кучига боғлиқ. П.нинг бошқа ўзига хос кўпгина хусусиятларини билиш врачга беморнинг аҳволи ҳақида маълумот беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |