Punta Arenas
Пунта-Аренас – Чилининг энг жанубий вилояти, Магелланес ва Антарcтиcа Чилена вилояти (испанча: Региóн де Магалланес й де ла Антáртиcа Чилена) пойтахти. 1927-йилда номи Магелланес сифатида ўзгартирилган, лекин 1936-йилда қайта Пунта-Аренас ҳолатига келтирилган. Пунта-Аренас 46-жанубий параллелдан жанубдаги энг йирик шаҳар ҳамда Чили ва Америка қитъасидаги энг аҳолиси кўп жанубий шаҳар ҳисобланади. Шаҳар шунингдек Лотин Америкасидаги 100,000 истиқоматчиларига эга бўлган энг совуқ қирғоқбўйи шаҳардир. Пунта-Аренас дунёдаги энг жанубий порт шаҳарлардан ва беш Антарктида дарвозаларидан биридир (Кейптаун, Жанубий Африка Республикаси; Крайстчерч, Янги Зеландия; Хобарт, Австралия; Пунта-Аренас, Чили; Ушуая, Аргентина).
Пунта-Аренас | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Чили |
| {{{минтақа_тури}}} | Магелланес ва Антарcтиcа Чилена |
| {{{туман_тури}}} | Магалланес |
| Ма'мурияти | Муниципалитет |
| Ҳукумат | |
| • Алкалд | Cлаудио Радонич |
| Асос солинган | 1848-йил 18-декабр |
| Майдон | 17,846.3 км2 (6,890.5 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 34 м |
| Аҳолиси (2012) |
127,454 |
| Зичлиги | 7.1 киши/км2 |
| Этнохороним | Пунтареналик |
| Вақт минтақаси | УТC−3 |
| Телефон коди | 56 + 61 |
1977-йилдан буён Пунта-Аренас Чилининг икки эркин портларидан бири бўлиб келмоқда (яна бири мамлакат шимолидаги Иқуиқуэ порти). Магеллан бўғозидан шимолдаги Брунсвик яриморолида жойлашган Пунта-Аренас шаҳрига дастлаб Чили ҳукумати томонидан 1848-йилда бўғоз устидан ҳокимият даъво қилиш мақсадида жиноятчилар колонияси кўринишида асос солинган. ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Жанубий ва Шимолий Америка ғарбий қирғоқлари орасида денгиз қатновлари ва савдо ҳажми ўсиши билан шаҳар аҳоли сони ва мақоми ҳам ошиб борди. 1880-йиллар ва 1900-йиллар бошидаги олтин конлари очилиши ва чорвачилик хўжалигининг ривожланиши европалик, асосан Хорватия ва Россиялик иммигрантлар оқимига ва шаҳар аҳолиси сонининг ошишига сабаб бўлди. Чили ва Аргентинада 10,000 квадрат километр ҳудудни назорат қилган энг йирик қўйчивонлик компанияси ҳам Пунта-Аренас шаҳрида жойлашган ва компания эгалари шу шаҳарда истиқомат қилган.
Асос солинганидан буён Пунта-Аренас Чили ҳукуматининг Жанубий Америкадаги даъволарини ҳимоя қилишда фойдаланилган. Айнан шу омил Чили ва Аргентина орасидаги 1881-йилги Чегара бўйича келишувда Магеллан бўғозининг Чили ҳудуди сифатида тан олинишига сабаб бўлди. ХХ ва ХХИ асрларда Пунта-Аренас шаҳри Антарктида яриморолига уюштирилувчи сафарлар учун логистик таъминот нуқтаси сифатида хизмат қилди ва бу шаҳар аҳамиятининг янада ўсишига сабаб бўлди. Сан Жуан дарёси шаҳарни сув билан таъминлайди.
Географияси
Брунсвик яриморолида жойлашган Пунта-Аренас Патагониядаги энг йирик шаҳарлардандир. 2012-йилда аҳоли сони – 127,454 киши. Шаҳар Антарктида қирғоқларидан таҳминан 1,419 километр (882 миля) ва Аргентинанинг Тиэрра Дел Фуэго вилояти пойтахти Ушуаиадан 635 километр (395 миля) масофада жойлашган.
Магалланес вилояти Чили Патагониясининг бир қисмидир. Магалланес – Магелланнинг испанча номи ва вилоят Испания империяси хизматидаги португал саёҳатчиси Фердинанд Магеллан номи билан номланган. Испания хизматида дунё бўйлаб саёҳати давомида Магеллан 1520-йилда бугунги Пунта-Аренас шаҳари яқинидан ўтган. Илк инглиз денгиз саёҳати билан боғлиқ ҳужжатларда ҳудуд „Сандй Поинт“ (инглизча „Қумлоқ нуқта“) номи билан аталади.
Шаҳарнинг ўзи Брунсвик яриморолининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Яриморолнинг Гуайрабо, Рио-Амарилё ва Пунта-Сан-Хуан манзилгоҳлари жойлашган шарқий соҳилларини ҳисобга олмаганда, Брунсвик яриморолида аҳоли истиқомат қилмайди. Пунта-Аренас муниципалитети Брунсвик яриморолининг барча қисмини, жумладан Исла Гранде де Тиэрра дел Фуэго оролидан ғарбдаги ва Кокберн ҳамда Магдалена каналларидан шимолдаги барча оролларни ўз ичига олади.
Ушбу оролларнинг энг йириклари:
- Санта-Инес ороли
- Десоласён ороли
- Досон ороли
- Арасена ороли
- Клоренс ороли
- Карлос ороли
- Уикхем ороли
Досон оролини истисно қилганда (2002-йилда аҳоли сони – 301 киши) оролларда асосан одам яшамайди. Клоренс оролида 5 киши яшаган.
Иқлими

Узоқ жанубда жойлашгани сабабли Пунта-Аренасда субполяр денгиз иқлими ҳукм суради (Кöппен иқлим таснифи Cфc). Пунта-Аренасда мавсумий ҳарорат шаҳарнинг океанга яқинлиги туфайли анча мўтадил: ўртача паст ҳарорат июл ойида −1 °C (30 °Ф), ўртача баланд ҳарорат эса январ ойида 14 °C (57 °Ф). Ҳудуд мўтадил ҳарорати билан танилган бўлиб, мавсумларда ҳарорат бироз ўзгаради. Ёмғир мавсуми апрел ва май ойларида бўлиб, Чили қиши (июндан сентябргача) батамом қорли мавсумда ўтади. Патагониянинг бошқа қисмларидаги каби йиллик ёғин даражаси анча паст (380 мм), чунки Анд тоғлари ёмғирни тўсиб туради. Ўртача ҳарорат 1 °C (34 °Ф) дан пастга тушмайди. Шаҳар кучли шамоллар билан танилган бўлиб, шамоллар айниқса ёзда кучаяди. Пиёда йўловчиларга денгиз томонга эсаётган шамолларга қарши туришга кўмаклашиш учун шаҳар маъмурияти шаҳар марказидаги бинолар орасига арқонлар ўтказиб чиқишган.
1986-йилдан буён Пунта-Аренас озон қатламининг емирилишидан бевосита азият чеккан биринчи йирик аҳоли сонига эга шаҳар бўлиб келмоқда. Шаҳар аҳолиси ултрабинафша нурланишининг зарарли даражаларидан азият чекиши эътироф этилган.[1][2]
| Пунта Аренас иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | Йил |
| Мутлақ максимал, °C | 25,0 | 28,7 | 26,0 | 22,5 | 16,0 | 16,0 | 12,0 | 14,0 | 19,0 | 23,5 | 24,9 | 27,0 | 28,7 |
| Ўртача максимал, °C | 16,3 | 16,1 | 15,4 | 12,1 | 8,8 | 5,5 | 4,9 | 7,0 | 10,2 | 12,9 | 14,2 | 15,2 | 11,6 |
| Ўртача ҳарорат, °C | 10,7 | 10,3 | 8,9 | 6,6 | 4,2 | 1,9 | 1,7 | 2,7 | 4,6 | 6,4 | 8,3 | 9,7 | 6,3 |
| Ўртача минимал, °C | 5,9 | 5,4 | 3,9 | 2,2 | 0,1 | −1,5 | −1,5 | −1 | 0,0 | 0,6 | 3,5 | 4,8 | 1,9 |
| Мутлақ минимал, °C | −1 | −2,4 | −4 | −8,4 | −10,6 | −18,7 | −14,2 | −12 | −9,6 | −4,8 | −3 | −1 | −18,7 |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 38,1 | 31,5 | 42,9 | 45,1 | 36,9 | 31,3 | 30,9 | 29,5 | 24,5 | 24,6 | 23,1 | 31,8 | 390,2 |
| Манба: Диреccиóн Метеоролóгиcа де Чиле | |||||||||||||
Тарихи

Испанлар Магеллан бўғози бўйлаб икки манзилгоҳга асос солишга уринишган. Биринчи манзилгоҳ Номбре де Жесúс („Исо номи ила“) деб номланиб, унга 1584-йилда асос солинган. Ноқулай об-ҳаво шароитлари, шаҳар истиқоматчилари сув ва озуқа топишда дуч келган қийинчиликлар ҳамда бошқа испан портларидан ажратиб турувчи ўта олис масофа туфайли манзилгоҳ барбод бўлган. Иккинчи манзилгоҳ Cиудад дел Рей дон Фелипе („Қирол Фелипе шаҳри“) деб номланиб, Пунта-Аренасдан 80 километр жанубда жойлашган. Бу шаҳар кейинчалик Пуэрто дел Ҳамбре (испанча „Очлик порти“) номи билан танилган. Испания ушбу шаҳарларга Магеллан бўғози устидан назорат ўрнатиш ҳамда ўз кемаларини инглиз қароқчиларидан ҳимоя қилиш мақсадида асос солган. Инглиз капёри, Тҳомас Cавендиш ўзининг дунё бўйлаб денгиз орқали саёҳати давомида 1587-йилда Пуэрто дел Ҳамбре манзилгоҳининг тирик қолган энг сўнгги вакилини қутқаради.[3][4]
Жиноятчилар колонияси
1843-йилда Чили ҳукумати Магеллан бўғози қирғоқларида форт ва муқим аҳоли манзилгоҳи қуриш мақсадида ҳудудга экспедиция юборади. Худди шу мақсадда Голета Анcуд номли шхуна қурилади ва фойдаланишга топширилади. Чили денгиз кучларидан Жоҳн Wиллиамс Wилсон қўмондонлиги остида шхунада 21 киши (капитан, ўн саккиз экипаж аъзолари ва икки аёл) юклари билан буйруқни бажариш учун йўлга чиқади. Манзилгоҳга асос солиниши санаси —1843-йил 21-сентябр.[5]
Форт кичик қояли яриморолда яхши ўрнашган бўлсада, ҳудудда муқим аҳоли манзилгоҳини таъминлаш имкони йўқ эди. Шу сабаб, ҳарбий губернатор Жосé де лос Сантос Мардонес 1848-йилда манзилгоҳни бугунги жойга – Лас Минас дарёси бўйига кўчиришга қарор қилади ва уни Пунта-Аренас (Қумлоқ нуқта) деб номлайди.
ХИХ асрда Чили ҳукумати Пунта-Аренасдан жиноятчилар колонияси ҳамда „муаммоли“ хулқ-атворга эга ҳарбийлар жазо муддати ўтовчи ҳарбий пост сифатида фойдаланган. Иммигрантлар ҳам шу ерга жўнатилган. 1851-йил декабрида лейтенант Cамбиасо бошчилигида маҳбуслар қўзғолони содир бўлади. Оқибатда губернатор Муñоз Гамеро ва роҳиб ўлдирилади, черков ва касалхона вайрон қилинади.[6] Қўзғолон Британия кемаси ҲМС Вираго қўмондони Wиллиам Стеwарт томонидан бостирилади. Унга бу ишда икки Чили кемаси: Индефатигабле ва Метеоро кўмаклашади.[7][8]

1867-йилда президент Жосé Жоақуíн Пéрез чилиликлар ва ҳорижликларнинг Пунта-Аренас атрофларида ўрнашишларини рағбатлантириш учун учун текин ерлар тарқатади. Чилининг Магалланес вилоятида қўйчивонлик фермерлиги ривожланиши билан 1867-йилдан бошлаб Британиялик иммигрантлар ҳам ҳудудга келиб ўрнаша бошлади. Британияликлар иммиграцияси 1906-йилга қадар давом этиб, шу йили хорват иммигрантлари сон жиҳатдан британияликлардан ўзиб кетади.[9]
1877-йилги Эл мотíн де лос артиллерос („Артиллериячилар исёни“) деб ном қозонган исён шаҳарнинг катта қисмининг вайрон қилинишига ва қамоқхона билан тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаган кўпчилик фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлди. Вақт ўтиши билан шаҳар яна ўзини тиклади. Қўйчивонликнинг ривожланиши ва ҳудудда олтин конларининг кашф қилиниши, шунингдек елканли кемаларда савдо ҳажмининг ошиши билан шаҳарга яна иммигрантлар кела бошлади ва шаҳар ўзини тиклашни бошлади.
Иқтисодий ўсиш
1890-1940-йиллар оралиғида Магалланес вилояти муҳим қўйчивонлик минтақасига айланди ва бир компания – Соcиэдад Эхплотадора де Тиэрра дел Фуэго (испанча „Оловли ер ороли эксплуатацияси жамияти“) ҳудудда 11,000 квадрат километр ерга эгалик қилган. 1910-йилда Соcиэдад Эхплотадоранинг Соcиэдад Ганадера билан бирлашиши натижасида компания Чили ва Аргентина жанубида 3 миллион гектар ерга ва 2 миллион бош қўйга эгалик қила бошлади.[9] Компания штаб-квартираси ва компания эгаларининг уйлари ҳам Пунта-Аренасда жойлашган. Пунта-Аренас марказидаги собиқ Браун-Менéндез қасрида бугунги кунда Сараҳ Браун музейи иш олиб боради.
Гарчи бўронли об-ҳавога эга бўлсада, Пунта-Аренас гавани Панама канали қурилишидан олдин Чилидаги энг муҳим гаван ҳисобланган. Гаван Атлантика ва Тинч океанлари орасида қатнаётган пароходлар учун кўмир захиралаш стансияси вазифасини бажарган. Бугунги кунда гавандна асосан турист крузерлари ва илмий экспедиция кемалари фойдаланади.
Бугунги кун
Шаҳар одатда Антарктидага уюштирилувчи сафарлар учун жўнаш нуқтаси сифатида хизмат қилади. Бундай шаҳарлар қаторига Ушуая (Аргентина) ва Крайтчерч (Янги Зеландия) кабиларни ҳам қўшиш мумкин.
Манбалар
- ↑ Абарcа, Жаиме Ф.; Cасиccиа, Cлаудио C. (2002). „Скин cанcер анд ултравиолет-Б радиатион ундер тҳе Антарcтиc озоне ҳоле: соутҳерн Чиле, 1987–2000“. Пҳотодерматологй, Пҳотоиммунологй & Пҳотомедиcине. 18 (6)-жилд. Жоҳн Wилей & Сонс. дои:10.1034/ж.1600-0781.2002.02782.х. ПМИД 12535025.
- ↑ Симс, Cалвин. „Пунта Аренас Жоурнал; А Ҳоле ин тҳе Ҳеавенс (Чиcкен Литтле Белоw?)“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1995).
- ↑ Мартиниc, Матео, (2000) Рей дон Фелипе: Тарихий фактлар (испанча). Продуcтора Грáфиcа Андрос Лтда, 100-бет.
- ↑ Мосс, Чрис. Патагониа: А cултурал Ҳисторй. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 2008 — 299-бет.
- ↑ Браун-Менéндез, Армандо. Фуэрте Булнес: Cолеccиóн Cруз дел Сур. Библиотеcа Франcисcо де Агуирре, 1968.
- ↑ „Пунта Аренас, Ҳисторй анд Легендс“. Интерпатагониа.cом.
- ↑ "Ҳисторй ҲМС Вираго". Пдавис.нл.
- ↑ Броwн, Чарлес Ҳ.. Инсурреcтион ат Магеллан. Нарративе оф тҳе Имприсонмент анд Эсcапе оф Cапт. Час. Ҳ. Броwн," Чилиан Cонвиcц" (Сеcонд эд.). Бостон: Гео. C. Ранд, 1854.
- ↑ 9,0 9,1 Эдмундсон, Wиллиам. А Ҳисторй оф тҳе Бритиш Пресенcе ин Чиле: Фром Блоодй Марй то Чарлес Дарwин анд тҳе Деcлине оф Бритиш Инфлуэнcе. Неw Ёрк: Палграве МаcМиллан, 2009 — 117-125-бет. ИСБН 9780230114838.