Pushta
Пушта — икки эгат (жўяк), ариқ орасида экинларнинг баргновдалари ўсиши, палак отиши учун бўш қолдириладиган марзасимон жой, тупроқнинг қиялаб текисланган сатҳи. Қишлоқ хўжалиги экинлари экишда П. марзаолгич ёки тиркама култиваторларда, кичик майдонларда кетмон билан олинади. Экин тури ва қатор оралари кенглигига кўра, П. турли баландликда (10 дан 40 см гача) ва кенгликда (ғўзада 60—90 см, помидорда 140—210 см, қовун, қовоқ каби полиз экинларида 2–4 м гача) бўлиши мумкин. Даланинг П.ли сатҳида тупроқ ҳарорати 1,0—3,0° юқорироқ бўлади, бу эса экилган уруғларнинг барвақт ва текис ундириб олишга ёрдам беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |