Pyatigorsk

ʻПятигорск — Россия Федерацияси Ставропол ўлкасидаги шаҳар (1830-йилдан). Кавказ Минерал Сувлари гуруҳидаги балнеологик ва балчиқ курорти. Подкумок дарёси бўйида, Машук тоғи ён бағрида. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 133,3 минг киши (1998). Саноати, асосан, курорт эҳтиёжи учун хизмат қилади (озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари), шунингдек, электромеханика ва қишлоқ хўжалиги машиналари заводлари бор. Педагогика ва фармацевтика институтлари, театр, ўлкашунослик музейи, М.Ю. Лермонтов давлат музей-қўриқхонаси мавжуд.
Ёзи илиқ (июлнинг температураси 22°), қиши мўътадил юмшоқ (январнинг ўртача температураси —4°); йиллик ёғин 475 мм. Ҳаракат ва таянч органлари, мар-казий ва периферик асаб системаси, тери, гинекологик касалликлар, шунингдек, юрак-томир системаси, ҳазм органлари касалликлари билан оғриган беморлар даволанади. Даволаш ванналари бор. Тарихий меъморий ёдгорликлардан „Эол арфаси“ шийпончаси (1828), „Диана гроти“ (1830—31) мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |