Pygame
ПйГаме – компютер ўйинлари ҳамда мултимедиа дастурларини ёзишга мўлжалланган Пйтҳон дастурлаш тилининг модуллари тўплами.
Дастурчиларнинг аксарияти дастурлаш соҳасига дастлаб ўйин дастурларини тузиш мақсадида кириб келади. Ҳамма ҳам профессионал даражада ўйин дастури яратувчиси бўла олмайди. Аммо ўта қизиққанлиги ҳамда тиришқоқлиги сабабли ўз шахсий ўйин дастурини тузиши мумкин.
Пйтҳон дастурлаш тилида ўйин дастурларини яратиш учун махсус ПйГаме кутубхонасидан фойдаланилади.
ПйГаме – 2 ўлчамли (2Д) ўйин дастурларини яратишга мўлжалланган Пйтҳон модул кутубхонаси. ПйГаме кутубхонаси илк бор 2000-йилда тақдим этилган. Унинг ёрдамида ёзилган дастурлар Андроид қурилмалари ҳамда компютерларда муаммосиз ишлай олади. ПйГаме кутубхонаси ёрдамида ёзилган битта дастур коди орқали турли қурилмаларда ишловчи ўйин дастурларини яратиш имкониятини қўлга киритиш мумкин.
Модуллар
ПйГаме пакетининг имкониятларидан фойдаланиш учун модуллар:
- пйгаме.cурсорс – курсор кўринишларини юклаш.
- пйгаме.дисплай – дисплей билан ишлаш.
- пйгаме.драw – фигура, чизиқ ва нуқталарни чизиш.
- пйгаме.эвент – ташқи ҳодисаларни бошқариш.
- пйгаме.фонт – тизим шрифтларидан фойдаланиш.
- пйгаме.имаге – расмларни юклаш ва сақлаш.
- пйгаме.жойстиcк – жойстик ва аналог қурилмалар билан ишлаш.
- пйгаме.кей – клавиатура билан ишлаш.
- пйгаме.моусе – сичқонча билан ишлаш.
- пйгаме.сприте – ҳаракатланувчи расмлар билан сиҳлаш.
- пйгаме.мусиc – овоз ва мусиқалар билан ишлаш.
- пйгаме.тиме – вақт ва кадр частоталари билан ишлаш.
Функсиялар
Ўйин ойнасини яратиб олиш ўйин дастурларини яратишда илк босқич ҳисобланади. Айнан ушбу ойна ўйин учун майдон вазифасини бажаради. ПйГаме дисплей ойнаси ва экранни бошқарувчи тайёр “пйгаме.дисплай” модулига эга бўлиб, унинг функсиялари қуйидаги жадвалда келтирилган:
- пйгаме.дисплай.инит – дисплей модулини ишга тушириш.
- пйгаме.дисплай.қуит – дисплей модулини ишга тушириш.
- пйгаме.дисплай.флип – дисплей юзасини бутунлай янгилаш.
- пйгаме.дисплай.сет_моде – ўйин ойнасини ишга тушириш.
- пйгаме.дисплай.гет_сурфаcе қ– жорий ўрнатилган ўйин ойнаси ҳаволасини қабул қилиш.
- пйгаме.дисплай.тоггле_фуллсcреэн – ўйин ойнаси режимларини алмаштириш (тўлиқ ва нотўлиқ экран).
- пйгаме.дисплай.сет_cаптион – ўйин ойнаси сарлавҳаси қийматини бериш.
- пйгаме.дисплай.гет_cаптион қ– ўйин ойнаси жорий сарлавҳаси қийматини қайтариш.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |