Пётр Кузмич Анохин (1898.14.1, ҳозирги Волгоград — 1974.6.3, Москва) — физиолог, академик (1966) ва Медицина фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси (1945). Илмий ишлари нейрофизиология — шартли рефлекслар ва ички тормозланиш механизми, нерв системаси онтогенези ва бошқа масалаларга оид. Организмни бир бутун ҳолда ўрганиб, шу асосда функсионал системалар назариясини (1935) кашф этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил