Багратион Петр Иванович (1765— 1812) — княз, рус саркардаси, инфантерия генерали (1809), 1812-йилги Франсия-Россия уруши қаҳрамони. А. В. Суворовнннг Италия ва Швейсарияга қилган юришлари, Франсия, Швесия ва Туркия билан бўлган урушлар қатнашчиси (1809—10-йилларда Молдова армияси қўмондони). 1812-йил Наполеонга қарши урушда 2-армия бош қўмондони. Бородино жангида оғир яраланиб ҳалок бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил