Pyotr Davidov
Пётр Семёнович Давйдов (1900-йил 4-май — 1963-йил 30-март, Тошкент) — рус совет кино ва театр актёри. Ўзбекистон ССР халқ артисти (1950).
| Пётр Семёнович Давидов | |
|---|---|
| Пётр Семёнович Давыдов | |
| Таваллуди | 4-май 1900-йил |
| Вафоти |
30-март 1963-йил Тошкент |
Таржимаи ҳол
Давидов 1918—1924-йилларда Самара драма театри саҳнасида роллар ижро этган. 1927—1928-йилларда қишки мавсумда Петропавловск саҳналарида чиққан. 1924-1937 йилларда Челябинск, Иркуцк, Ашхобод театрларида фаолият юритади.
У 1937—1963-йилларда М. Горкий номидаги Тошкент рус драма театри (ҳозирги Ўзбекистон рус драма театри) актёри бўлиб турли роллар ижро этади. Ўзбекистонда биринчи марта Н.Погодиннинг „Милтиқли одам“ (1940) спектаклида Ленин ролини ижро этган.
У кино соҳасида ҳам бир қанча роллар ўйнаган („Уйқусиз йўл“ — бош шифокор — 1947).
Пётр Давидов 1953-йилдан СССР Коммунистик партияси аъзоси бўлади.
Театрда ижро этган роллари
- А. Островскийнинг „Момақалдироқ“ — Ёввойи (1937);
- Л.Толстой — „Анна Каренина“ — Каренин (1939);
- В.Вишневскийнинг „Оптимистик трагедия“ — Ҳирқироқ (1939);
- З.Фатхуллиннинг „Сотқинлар“ — Маҳмудов (1939);
- Л.Леонов „Босқин“ — Фаюнин (1943);
- Н.Гоголнинг „Ревизор“ — Городничий (1945);
- М.Горкийнинг „Варварлар“ — Редозубов (1947);
- Н. Сафаровнинг „Шарқ тонги“ — Азизбай (1949);
- А.Островскийнинг „Ҳазилкашлар“ — Оброшенов (1950);
- М.Салтиков-Шчедриннинг „Пазухиннинг ўлими“ — Прокофий Пазухин (1951);
- — Виктор Гюгонинг Рюи Блас — Дон Саллуст де Базан (1952);
- М. Горкийнинг „Дала ҳовлидагилар“ — Суслов (1952);
- Т. Лондоннинг Б.Полевой асосида „Ҳақиқий инсон“— комиссар (1954);
- Ҳамзанинг „Паранжи сирлари“ — Умурзоқ (1956).
- Ф. Достоевскийнинг „Телба“ асари асосида — Карандишев; Ганя.
Пётр Давидов 1963-йил 30-мартда оҳир хасталикдан вафот этади ва у Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн этилади.
Адабиётлар
- Театр энциклопедияси. 2-жилд / боб. эд. А. П. Марков — М.: Совет Энциклопедияси, 1963-йил