Pyotr Kapitsa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Пётр Леонидович Капица [1894 Кронштадт — 1984] — рус физиги, академик (1936). Ўта кучли магнит майдонлар, паст температуралар физикаси ва техникаси асосчиларидан бири. 1921-йил Буюк Британияга илмий хизмат сафарига юборилган. У ерда Э.Резерфорд раҳбарлигида ишлаган (1921—24). Кавендиш лаборатория директори ўринбосари (1924— 32). Кембриждаги Монда лаборатория директори (1930—34). Капица 1934-йил Москвада Физика муаммолари институтини (ҳозир К. номидаги) ташкил қилиб, 1935—46 йиллар ва 1955-йилдан директори. Капица ўта кучли магнит майдонини ҳосил қилиш усулини яратган, спектр чизиқларининг кучли майдон таъсирида ажралишини, металларнинг электр қаршилиги кучли магнит майдон таъсирида чизиқли ўзгаришини аниқлаган (қаранг Капица қонуни). Капица ўз тажрибаларида Г=2,19 Капицадан паст температураларда суюқ гелийнинг қовушоқлиги жуда камайиб кетиши (гелий-Пнинг ўта оқувчанлиги) ни кашф этган ва унинг физик хусусиятларини батафсил ўрганган. Бундай ҳолдаги гелий 2 хил компонент — ўта оқувчан ва нормал ҳолларда бўлади. Нобел мукофоти лауреати (1978)[1][2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |