Пётр Геронович Ким (1933-йил 4-апрел – 2001-йил 1-апрел) – совет ва ўзбек тарихчиси, тарих фанлари доктори, профессор.

Пётр Геронович Ким
Таваллуди 4-апрел 1933-йил
Вафоти 1-апрел 2001-йил(2001-04-01)
(67 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби тарихчиси, тарих фанлари доктори, профессор
Йўналиш тарих
Мукофотлари

Таржимаи ҳол

Ким Пётр 1952–1957-йилларда Москва тарих ва архив институтини тамомлаган. У Партия тарихи институтида катта илмий ходим, сектор мудири, илмий котиб, Сиёсий ва ижтимоий тадқиқотлар институти директори ўринбосари вазифаларида ишлаб келган.

Ўзбекистон тарихи архив иши, манбашунослик, тарихшуносликка оид 100 дан ортиқ асарлар муаллифи. „Шарқ ҳақиқати“, „Халқ сўзи“, „Тошкент оқшоми“, „Коре Илбо“ (Олма-Ота), „Дона Илбо“ (Корея Республикаси) газеталарида чоп этилган.

П. Г. Ким 1991–2000-йилларда Ўзбекистон Корея маданият марказлари уюшмаси раиси ва Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги маданият ва савдо соҳаларидаги муносабатларни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган.

П. Г. Ким „Ўзбекистон Республикаси корейслари“ кўргазмаси ва „Ўзбекистон халқларининг қардош оиласида“ ҳужжатли филм ижодкори.

Тарихчи олим 1993-йилда „Ўзбекистон Республикаси корейслари“ китоби муаллифи.

Тарих фанлари доктори Пётр Ким 2001-йил 1-апрелда вафот этган, Тошкентга дафн этилган[1].

Мукофотлар

1998-йилда Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ютуқлари ва хизматлари учун "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.

Ҳаволар

  1. ↑ „Место захоронения“. 2018-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-ноябр.