Пётр Михайлович Лернер — ўзбек-совет тиббиёт олими, эпидемиолог, тиббиёт фанлари доктори (1971), профессор (1972), ёзувчи. СССР Халқ соғлиқни сақлаш а’лочиси (1958), Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган шифокор (1966), Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980).

Пётр Михайлович Лернер
Таваллуди 23-феврал 1922-йил
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi Isroil
Касби тиббиёт олими, эпидемиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, ёзувчи
Фаолият йиллари 1945—1994
Йўналиш тиббиёт
Мукофотлари СССР Халқ соғлиқни сақлаш а’лочиси (1958), Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган шифокор (1966), Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980)

Таржимаи ҳол

Лернер 1922-йил 23-февралда Украинанинг Хмелницкий вилояти Шепетовка шаҳрида туғилган. У Самарқанд ўрта мактабини битиргач, СДТИ (Самарқанд тавлат тиббиёт институтига) ўқишга киради.

Оиласи

Онаси — Бацҳева Гершовна Вейсман. Отаси - Мейлах Дувидович Лернер. Рафиқаси — Олга. Қизлари — Наталя ва Татяна. Неваралари - Владик (Зеэв), Рома ва Ирина.

Меҳнат фаолияти

  • Самарқанд туман, шаҳар ва вилоят санитар-эпидемиология стансиялари бош врачи.
  • Самарқанд вилояти бош эпидемиологи;
  • Самарқанд тиббиёт институтида – ассистент, досент, профессор.
  • Эпидемиология кафедраси мудири (1978—1994-йилларда)
  • Самарқанд тиббиёт институти декани (1970—1976-йилларда)
  • Тиббиёт институти илмий ишлар бўйича проректор (1976—1985-йилларда)
  • Тиббиёт институти диссертасия бўйича Кенгаш раиси (1976—1985-йилларда).

Тиббиёт бўйича амалга оширган ишлари

Олим гименолепидозни даволашнинг янги усулини ўйлаб топган. Бу усул Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган (Женева, 1975-йил).Шунингдек, Лернер тиббиёт олими сифатида гелминтозларни ташхислашнинг самарали усули. Бир қатор юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишнинг илмий тизими ишлаб чиқди ва кенг амалиётга татбиқ этилди. Натижада фан доктори уларнинг бир неча марта қисқаришига эришилди. У биринчи бўлиб инсон танасида лямбилиоз ва митти тасмасимонларнинг умр кўриш давомийлигини аниқлади. П.М.Лернер республикада вабо, чечак, тиф, полиомиелит, дифтерия ва бошқа юқумли касалликларнинг кўплаб ўчоқларини бартараф этишда бевосита иштирок этди. У нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиёда тиббиёт олий ўқув юртларининг тиббиёт факултетида биринчи ва ягона эпидемиология кафедрасига асос солди. 11 та халқаро конгрессда иштирок этиб, бир қатор монографиялар ва илмий мақолалар чоп эттирди. Тиббиёт олими ёш шогирдларни етишиб чиқишда жонбозлик кўрсатди ва бунга эришди.

Илмий иш фаолияти

196 та илмий мақола ва 16 та монография муаллифи:

• Иссиқ иқлим шароитида турар жойни лойиҳалашнинг гигиеник масалалари (1961-йилда).

• Самарқанд вилоятида элиментар токсикознинг олдини олиш ва заҳарли ўтларга қарши кураш чоралари масалалари. Тиббиёт, (1967-йилда).

• Ноодатий композисия. Илмий-оммабоп филм учун ссенарий (1970-йилда), филм 1972-йилда чиқарилган.

• Эпидемиология бўйича дастурлаштирилган қўлланма (1978-йилда)

• Ичак инфексиялари бўйича қўлланма. Тиббиёт (1980-йилда)

• Самарқанд давлат тиббиёт институтида 50 йил давомида фан ривожига оид очерклар (1980-йилда).

• Самарқанд давлат тиббиёт институти (1980-йилда)

• Ўзбекистонда учрайдиган энг муҳим одам гелминтозлари (1989-йилда).

• 50 йил давомида Самарқанд вилоятининг географик патологияси ва аҳоли саломатлиги муаммолари (1980-йилда).

• Касалликларни юқтириш учун сув йўлининг потенсиал эпидемиологик хавфлилик даражасини аниқлашнинг комплекс усули (1988-йилда).

• Эпидемиологиядан ма’рузалар (1990-йилда).

• Республика олий ўқув юртлари учун эпидемиология бўйича ўзбек тили дарслиги (1992-йилда).

2010—2018-йиллардаги нашрлар:

• Қофияли фикрлар

• Лев Василевич Громашевский

• Марк Александрович Поповский

• Дмитрий Миронович Стонов

• Шабсай Давидович Мошковский

• Павел Эфимович Заблудовский

• Захарий Григоревич Френкел

• Эпидемиологнинг эслатмалари

• П.М.Лернер таваллудининг 90 йиллигига бағишланади

• Айзик Абрамович Вайман

• Қизиқ ва унчалик қизиқ бўлмаган ҳикоялар

• Шляхов Эл Наумович

• Мусабоев Исак Қурбонович

• Қодиров Владимир Николаевич

• Лос Марк Владимирович

• Ковалева Элена Петровна

• Жуков - Вережников Николай Николаевич

• Заиров Қаюм Собирович

• Дихтяр Соломон Романович

• Руднев Владимир Иванович

• Онишченко Геннадий Григоревич

• Махмудова Наима Махмудовна

• Лемелев Владимир Романович

• Абрамович Стенли

• Контурлар

• Ноутбуклар

• БМТнинг Эбола касаллиги билан боғлиқ вазият бўйича позисияси ёки очиқ синизм. 2014-йил

• ОИВ - ОИТС - машҳур ва эгаси бўлмаган инфексия. 2015-йил

• Обама, Эбола, Зика ва дунёдаги ҳақиқий эпидемиологик вазият. 2016-йил

• Эбола касаллиги ҳақида янги топилмалар. 2016-йил

• Эйфел минорасига қуш гриппининг „та’сири“ ҳақида. 2016-йил

• ЖССТ Бош директори, доктор Маргарет Чангага ОCҲИҚ ХАТ

• Амир Аттаран, Оттава университети тиббиёт ва ҳуқуқ профессори. 2016-йил

• ЖССТнинг ҳақиқий юзи. 2017-йил

• ОИВ инфексиясини бартараф этиш масаласи бўйича. 2017-йил

• Эҳтиёт бўлинг-ҚЎПОЛ ВА АЙЙОР „КАСАЛЛИК“ 2019-йил

• ЖУДА МУҲИМ.КОРОНА ВИРУСЛИ КАСАЛЛИК. Ҳақиқат ва миш-мишлар 2020-йил

Унвон ва Мукофотлар

• Улуг ʻВатан урушидаги мардонавор меҳнати учун (1946-йилда)

• Меҳнат фахрийси унвони (1971-йилда)

• Улуғ Ватан уруши ғалабанинг ўттиз йиллиги (1975-йилда)

• Самарқанд вилояти Паяриқ тумани фахрий фуқароси (1980-йилда)

• Меҳнат фахрийси унвони (1985-йилда)

• Улуғ Ватан уруши ғалабанинг қирқ йиллиги (1985-йилда)

• СССР Вазирлар Кенгашининг юбилей медали — биология ва тиббиёт фанини ривожлантиришга, шунингдек, гелминтозларга қарши кураш назарияси ва амалиётини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун (1978-йилда)

Ҳаволар

Лернер, Пётр Михайлович Диc.аcадемиc.ру

ЛЕРНЕР Петр Михайлович Cентрасиа.орг

Большая Советская Энциклопедия Лернер Петр Михайлович Wорлд.либ.ру

Петр Лернер Фабулаэ.ру