Пётр Киприанович Рибалченко (30-июн (12-июл), 1891 — 1937-йил 2-ноябр, Париж) — рус ҳарбий учувчиси, Биринчи жаҳон уруши қатнашчиси, 4-даражали Муқаддас Георгий ордени (1916) ва қиличи соҳиби (1917). Октабр инқилобидан кейин Оқлар ҳаракатида қатнашган, Дон армиясида хизмат қилган. Кейинчалик Франсияга кўчиб ўтган ва у ерда авиациядаги хизматини давом эттирган.

Пётр Киприанович Рибалченко
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1891-йил 30-июн (12-июл)
Вафоти 1937-йил 2-ноябр (46 ёш)
Париж, Франсия
Фуқаролиги Rossiya Россия империяси
Rossiya Оқлар ҳаракати
Fransiya Франсия
Унвони Рус императори армияси подполковниги Дон армияси полковниги
Жанглари Биринчи жаҳон уруши Россиядаги фуқаролар уруши
Мукофотлари

Биографияси

Пётр Рибалченко 1891-йил 30-июнда зодагон оиласида туғилган. 1908-йилда Тошкент кадет корпусини тугатиб, Елисаветград отлиқ аскарлар билим юртига ўқишга кирган.

1911-йил 6-августда Пётр Киприанович иккинчи даражали лейтенант даражасига кўтарилиши муносабати билан билим юртидан озод қилинган, 1910-йил 6-августда 20-артиллерия бригадасига юборилган. Шу йилнинг 18-ноябрида 1-Туркистон ўқчи артиллерия баталёнига ўтказилиб, 1912-йил 6-апрелдан дивизия новвойхонаси бошлиғи, 20-апрелдан эса разведка гуруҳи бошлиғи лавозимларида ишлаган. 1914-йил 31-августда Рибалченко лейтенант унвонига кўтарилган, буйруқ 6-август санасида чиқарилган[1].

Биринчи жаҳон уруши бошланиши билан Рибалченко хизмат қилган 1-Туркистон армияси корпуси фронтга юборилган. 1915-йил 30-майда Пётр Киприанович РИВВФ 15-авиация отрядининг кузатувчиси лавозимига тайинланган. 1915-йил 10-ноябрдан Севастопол ҳарбий авиация мактабида таҳсил олиб, шундан сўнг 1916-йил 31-мартда ҳарбий учувчи унвонини олган. 1916-йил 1-июлда Пётр Киприанович 1-корпус авиация отрядига учувчи лавозимига тайинланган. Бироз вақт ўтгач, ўша отряднинг техник таъминот қисми бошлиғи лавозимини эгаллаган.

1916-йил 5-ноябрда Пётр Киприанович 10-армия авиация отряди таъминот бошлиғи бўлган. 1917-йил 6-февралда „буйруқни бажармаганлиги ва дивизия командири билан баҳслашгани учун“ Пётр Киприанович 15-корпус авиация отрядига ўтказилган ва у ерда кичик офицер лавозимини олган. 1917-йил 25-февралдан 18-корпус авиация отрядида хизмат қилган. 1917-йил 4-мартда Рибалченко штаб капитанлигига кўтарилган. 1917-йил 10-июнда „аъло даражадаги жанговар хизматлари учун“ Рибалченко яна 10-армия авиация отрядининг бошлиғи лавозимига тайинланган. 1917-йил 18-августда капитан, 1917-йил 7-сентабрда подполковник унвонини олган. 1917-йил 10-ноябрда Кавказ фронти қўшинлари авиация инспекторининг техник вазифалар бўйича ёрдамчиси этиб тайинланган.

Уруш пайтида Рибалченко бир неча марта яраланган. 1914-йил 30-августда оёғидан яраланиб, 1915-йил 8-майда самолётдан йиқилиб тушган ва унга „бутун тана умумий контузияси ва мия чайқалиши“ ташхиси қўйилган.

Октабр инқилобидан кейин Пётр Киприанович оқлар ҳаракатига қўшилган. 1919-йил апрелдан полковник унвони билан Дон армияси авиация бошлиғининг жанговар ва хўжалик ишлари бўлими ёрдамчиси бўлган ва 1919-йил август-сентабр ойларида вақтинча Дон армияси авиация бошлиғи лавозимига тайинланган. Кейинроқ Франсияга кўчиб ўтган ва у ерда авиациядаги хизматини давом эттирган. Бир муддат Париждаги рус ногиронлари уйининг коменданти вазифасида ишлаган. 1937-йил 2-ноябрда Парижда вафот этган.

Мукофотлари

Пётр Киприанович Рибалченко қуйидаги мукофотлар билан тақдирланган[2]:

  • 4-даражали Муқаддас Георгий ордени(1916-йил 21-ноябр ҳолатига кўра энг юқори даражали орден)
    „1915-йил 1-, 8- ва 11-июлдаги фавқулодда хавфли вазиятда жасоратли разведка хизмати билан Россиянинг Бетигола ва Дембск минтақаларида душман кучларининг ҳолати ва йўналиши ҳақида тўғри ва муҳим маълумотни бергани ҳамда 1915-йил 11-июлда қўшиннинг чап қаноти атрофида катта душман колоннасининг ҳаракати ҳақида берган муҳим разведка малумотлари  учун ушбу орден билан тақдирланган. Ушбу маълумотлар туфайли рус жанубий қўшини зудлик билан орқа позицияга чиқарилган“;
  • Муқаддас Георгий қиличи (10-армия учун 1917-йил 5-сентабрдаги № 1063-сон буйруқ)
    „1917-йил 9 ва 21-апрелда жуда ноқулай атмосфера шароитида душманнинг ҳақиқий артиллерия ва пулемёт ўқлари ҳамда жангчиларнинг зарбалари остида немисларнинг чуқур орқа қисми Лида ва Вилнага кириб бориб, хавфга қарамай, душманнинг орқа қанотига шунингдек, темир йўл иншоотларига бир нечта бомбаларни аниқ йўллаб душманга катта зарар етказган; Шу билан бирга, унинг самалёти немисларнинг артиллерия ва пулемёт отишмасидан бир қанча зарар кўриб, катта тешиклар пайдо бўлган“.
  • 4-даражали Муқаддас Владимир ордени (1916-йил 25-августдаги ҳолатга кўра энг юқори даражали орден) қилич ва тасма билан;
  • 3-даражали Муқаддас Анна ордени, (1916-йил 11-декабрдаги ҳолатга кўра энг юқори даражали орден) қилич ва тасма билан;
  • „Жасорати учун“ ёзувли 4-даражали Муқаддас Анна ордени (1916-йил 30-октабрдаги ҳолатга кўра энг юқори даражали орден);
  • Қилич билан 2-даражали Муқаддас Станислав ордени (10-армиянинг 1917-йил 8-сентябрдаги № 1077-сон буйруғига мувофиқ);
  • 3-даражали Муқаддас Станислав ордени, қилич ва тасма билан (1916-йил 3-майда ҳолатига кўра энг олий даражадаги орден).

Манбалар

  1. ↑ Высочайший приказ по военному ведомству от 31 августа 1914 года // Сборник высочайших приказов за июль-октябрь 1914 года. — С. 14.
  2. ↑ Авиаторы — кавалеры ордена Св. Георгия и Георгиевского оружия периода Первой мировой войны 1914—1918 годов: Биографический справочник. ИСБН 5-8243-0661-3. 

Адабиёт

  • Авиаторы — кавалеры ордена Св. Георгия и Георгиевского оружия периода Первой мировой войны 1914—1918 годов: Биографический справочник. ИСБН 5-8243-0661-3. 

Ҳаволалар