Qadimgi Misr
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақола викилаштирилиши керак. |

Қадимги Миср, Миср — Африканинг шимолий-шарқида, Нил дарёсининг қуйи оқимида жойлашган қадимги давлат.
Тарихи

Мисрда одамлар палеолит давридан бошлаб яшаганлар. Милоддан аввалги 10—6минг йилликда Нил атрофидаги саванналарда тарқоқ яшаган қабилалар теримчилик, овчилик, кейинроқ эса балиқ овлаш билан шуғулланишган. Улар орасида кад, сом халқларига мансуб қабилалар, барбарлар ва кушитлар бўлиб, уларнинг аралашувидан милоддан аввалги 4 минг йилликда Миср халқи вужудга келган. Аҳоли нуфузининг ортиши чорвачилик ва деҳқончиликка ўтишни тезлаштирган, бу эса ҳудудий жамоаларнинг пайдо бўлишига олиб келган.
Деҳқончилик қилиш учун каналлар, тўғонлар қуриш зарурияти туғилган, бунинг учун эса ўзаро урушларда асир тушган қуллар меҳнатидан фойдаланилган. Натижада жамоада ижтимоий табақаланиш рўй бериб, уруғ зодагонлари ажралиб чиққан, қабила сардорлари подшоҳчаларга айланган. Бир қанча майда қулдорлик давлатлар вужудга келган. Кейинчалик улар ўртасидаги кураш натижасида, шимолида Қуйи Миср, жанубида Юқори Миср подшоликлари тузилган. Милоддан аввалги тахминан 3минг йилликда иккала подшолик бирлашиб, ягона давлат барпо бўлган. Мисрнинг кейинги тарихи 5 асосий даврга бўлинади: Илк подшолик (милоддан аввалги тахминан 3000— 2800), Қадимги подшолик (милоддан аввалги тахминан 2800—2250), Ўрта подшолик (милоддан аввалги тахминан 2050—1700), Янги подшолик (милоддан аввалги 1580—1070), Сўнгги (Ливия-Саис ва Эрон) давр (милоддан аввалги тахминан 1070—332).
Илк подшолик даври суғориш тармоқларининг ривожланиши, тош ва мис қуролларининг мукаммаллашуви, кулолчилик чархининг пайдо бўлиши, айирбошлаш савдосининг тараққий этиши билан ҳарактерлидир. Бу даврда давлат аппарати ва унга хизмат қилувчи амалдорлар — котиблар табақаси шаклланган, маъмурий округлар — номлар ташкил топиб, уларни нома рхл ар бошқарган, мунтазам равишда босқинчилик юришлари уюштирилиб турилган, жумладан, жан.га — Куш (Нубия)га, шим.-ғарбга — ливияликларга ва Синай ярим оролдаги бадавийларга қарши (бу ерда мис конлари бор эди) юришлар қилинган.
Қадимги подшолик даврида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, савдо ва қурилиш ривожланишда давом этган. Хусусий ер эгалиги пайдо бўлган. Олий мансабдор — тчати (вазир) бош бўлган давлат аппарати мустаҳкамланган. Фиръавнлар, шунингдек, бош коҳин ҳам бўлиб, барча ер ва фуқароларнинг эгаси ҳисобланган. Жамоа аъзолари ва қисман келгиндилар (асосан, Куш аҳолиси)дан тузилган мунтазам қўшин барпо қилинган. Илоҳийлаштирилган фиръавнларнинг мутлақ ҳокимияти ғояси маҳобатли мақбаралар — эҳромлар қурилишида мужассамлантирилган. Бу айниқса ИИИ —ИВ сулолалар даврида (Снофру, Хеопс, Хефрен, Микерин эҳромлари) авж олган. Уларни бунёд этишда қул ва деҳқонлар меҳнатидан кенг фойдаланилган.
Маорифи
Қад. подшолик даврида фиръавнлар саройида бўлажак мирзаларни тайёрлайдиган мактаблар ташкил қилинган. Кейинчалик ибодатхоналар ва йирик давлат идоралари қошида ҳам мактаблар очилган. Мактабда 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ўқитилган; 12 ёшдан бошлаб талабалар идораларда мирзалик қилишган. Машғулотлар тонг саҳардан кечгача давом этган; мактабда қаттиқ институтизом жорий этилган, тан жазоси қўлланган. Ўқув, ёзув ва ҳисоб асосий фанлар бўлган. Ўқув предметларидан ташқари, мактабда гимнастика машғулотлари ва сузиш, яхши муомалага ўргатилган. Ибодатхоналар қошидаги мактабларда умумий ва диний билимлар билан бирга астрономия, тиббиёт ўргатилган. Зодагонларнинг болалари қўшин бошликлари тайёрлайдиган ҳарбий мактабларда таълим олишган.
Техника ва фани
Нил водийсида палеолит давридаёқ меҳнат қуроллари ишланган. Кейинчалик неолит даврида (милоддан аввалги 5минг йиллик) аҳоли овчиликдан чорвачилик, сўнгра деҳқончиликка ўтиши билан тош, суяк ва ёғочдан ишланган дастлабки қишлоқ хўжалиги асбоблари— чўкич, ўроқ ва бошқа пайдо бўлган. Милоддан аввалги 4минг йилликдан бошлаб, мис ишлатила бошланган, кулолчилик дастгоҳи пайдо бўлган. 3минг йилликдан шишасозлик ривожлана бошлаган. 2-минг йилликдан жездан фойдаланила бошланган. Темирдан ясалган илк буюмлар милоддан аввалги 2-минг йиллик ўрталарига оиддир. Мисрликлар олтин ва кумушдан ҳақиқий санъат асарларини яратганлар. Сунъий суғоришдан кенг фойдаланилган, канал ва тўғонлар бунёд этилган. Юқорига сув чиқариш учун лайлак (ҳавоза-шадуф), чиғир (саккис)дан фойдаланишган. Илк подшолик даврида омоч пайдо бўлган.
Қад. Мисрда асосий қурилиш материали сифатида лой ва қамишдан фойдаланилган. Фиръавнлар саройи ва қалъалар қурилишида хом ғишт ишлатилган. Тошларга сайқал беришда мисрликлар ажойиб ютукларга эришганлар. Эҳромлар қуришда ишлатиладиган катта тош плиталарни юқорига ричаг, ҳавоза ёрдамида кўтарганлар. Математика, астрономия тараққий этган. Коҳинлар ва мирзалар оддий асбоблар (чизгич, тош боғланган ип) ёрдамида сайёралар ва юлдузларнинг ҳолатини белгилашган. Вақтни белгилаш учун қуёш ва сув со-атлари (клепендралар)дан фойдаланганлар. Содда географик ҳариталар ва шаҳар лойиҳаси режалари тузилган. М.ликлар планиметрия, айниқса, стереометрия соҳасида билимли бўлишган; тўғри тўртбурчаклар, учбурчаклар, айланалар юзаси, оддий ва кесик пирамидалар сирти ва ҳажмини ҳисоблаб чиқишган. Йил 3 мавсум (тошқин, ўрим, қурғоқчилик) ва 12 ойга бўлинган. Ҳар ой 30 кундан иборат бўлган, йил охирида қўшимча 5 кун киритилган, бу ҳар 4 йилда астрономик йил билан календар йили ўртасидаги 1 кунга фарқ қилинишига имкон берган. Жарроҳлик ривожланган, табиблар бош мияни очганлар, тишларга пломба қўйганлар. Жасадларни мумиёлашда турли анвои хушбўйликлар, доридармонлар, бўёқлар ва бошқаларни тайёрлашган.
М.ликларнинг турли соҳалардаги билимлари жаҳон фанининг ривожига муҳим ҳисса қўшган. Юнонлар М.ни қад. донишмандлар юрти деб, М.ликларни эса ўз устозлари деб ҳисоблаб келишган.
Мифология ва дини. М. мифлари орасида марказий ўринни дунёни яратилиши, инсонларни қилган гунохлари учун жазолаш, қуёш худоси Ра билан илон Апоп образидаги зулмат кучлари ўртасидаги кураш, Осириснинг ўлими ва қайта тирилиши ва бошқа эгаллайди.
Мисрликлар дини илк уруғдошлик жамоаларида вужудга келган. Диний анъаналар мустаҳкам ва турғун бўлган. Фетишизм, тотемизм айниқса, ҳайвонларга топиниш, М.да узоқ вақт давом этган. Политеизм мавжуд бўлган. Деярли ҳар бир маъбуд қандайдир ҳайвон кўринишида тасвирланган. Масалан, Анубис маъбуди бўри, маъбуда Баст — мушук кўринишида тасвирланган. Кейинчалик маъбудлар инсоний қиёфа олган. Аҳоли деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғуллана бошлагач, турли хил табиат кучларини ўзида ифодаловчи маъбудларга, жумладан, осмон (маъбуд Нут), Ер (маъбуд Геб), Қуёш (маъбуд Ра), Ой (маъбуд Тот) ва бошқа га сиғиниш кучайган. Хапи маъбуди образида М.лик деҳқонлар Нил дарёсига сиғинишган. М.да жуда бой диний ва жоду китоблари яратилган. Афсунлар, дуолар, шархлар, маъбудларга илтижолар тўплам қилинган (мас, „Эҳром матнлари“, „Сарқофа матнлари“, „Мурдалар китоби“ ва бошқалар). Қад. М. ило-ҳиёти антик дунё динларида кенг тарқалиб, христиан ақидалари, урф-одатларига катта таъсир кўрсатган.
Адабиёти
М. тилида ёзилган энг қад. ёдгорликлар милоддан аввалги 3минг йилликка, сўнггилари эса мил.нинг бошларига оиддир. Миср. адабиёти намуналари бизгача кўплаб иероглиф, иератик ва демотик матнларда етиб келган. М. Адабиёти Фиръавн Таҳарка улкан лочин киёфасидаги маъбуд, Горга сажда қилмоқда (зарҳал жез; Париж, Лувр).дунёдаги энг кад. адабиётлардан биридир. М. адабиётининг асосий жанрлари: эртаклар, қиссалар, мадҳиялар ва дуолар, дидактик асарлар, масаллар, достонлар, севги лирикаси ва бошқадир.
Бадиий адабиёт ёдгорликлари билан бирга М. адабиётига эҳром матнлари ва адабий салоҳиятга эга бўлган шоҳлар ва амалдорларнинг битиклари ҳам киритилади. М. адабиёти қадимда бошқа халқлар адабиётига, жумладан, юнон адабиётига (айниқса, юнонрим) ҳам таъсир кўрсатган. Баъзи сюжетлар юнонлар орқали Европа халқлари адабиётига кириб келган.
Меъморлик, тасвирий ва амалий-безак санъати. Дин ва илоҳийлаштирилган фиръавн култи эҳтиёжларига хизмат қилиши лозим бўлган М. санъати ўз ғояларини қатъий белгиланган шаклда ифодалаган. Меъморлик фиръавнлар ҳокимиятининг қудратини, улуғворлигини ва машҳурлигини кўрсатишга қаратилган, шу мақсадда бино (эҳром, ибодатхона, сарой ва бошқалар) ларнинг улкан, ҳашаматли бўлишига аҳамият берилди.
Нил дарёси водийсидаги бадиий маданият ёдгорликлари қадимдан маълум. Милоддан аввалги 5—4минг йилликларда лой ва қамишдан қурилган турар жойлар ўрнига аста-секин ёғоч ва хом ғиштдан тўғри тўртбурчак тархли турар жойлар қурилган. Илк подшолик даврида қад. М. санъати тамойиллари, турлари ва жанрлари шаклланган. Бу даврда диний меъморликнинг асосий тури — мастабалар тўғри тўртбурчак тархда кўплаб қурилган. Ҳайкалтарошликда геометрик уйғунлик, симметрия ва статистикага эътибор берилган (фиръавн Хасахем хайкали, милоддан аввалги 3минг йиллик бошлари).
Қад. подшолик даврида бадиий усуллар такомиллашган, янги меъморий типлар пайдо бўлган. Меъмор Имхотеп эхромнинг меъморий типини яратади. У фиръавн Жосер учун Саккарада марҳумлар руҳига бағишлаб маросимлар ўтказиладиган мажмуа бунёд этади, унинг марказида поғонали мақбара — эҳром (баландлиги 60 м., асоси 109,2х121 м) қурган. Кейинчалик Қад. подшолик меъморлари фақат эҳром шаклларини такомиллаштирганлар. Гизада меъмор Хемнун фиръавн Хеопс учун қурган эҳром (баландлиги 146,59 м, асоси 233х233 м), шунингдек, фиръавнлар Хефрен (баландлиги 143,3 м, асоси 215,25х215,25 м), Ми-керин (баландлиги 62 м, асоси 108,4х108,4 м) эҳромлари (барчаси Гизада) шундай иншоотлар қаторига киради. Қад. подшолик даврида ибодатхоналарнинг янги типи пайдо бўлган, улар одатда М.нинг бош маъбуди — Қуёш маъ-буди Рага бағишланган. Тўғри тўртбурчак тарҳли бундай ибодатхонани, одатда, очиқ қовлиси бўлиб, унинг чеккаларида саждагоҳлар ва учига олтин қопланган обелиск жойлашган. Мақбара ва ибодатхоналар деворий расмлар, релеф ва ҳайкаллар билан безатилган. Бу даврда ҳайкал портретлар санъати тараққий этди. М.ликлар тасаввурича ҳайкал портретлар марҳумларнинг қиёфадоши ролини ўтаб, ма-рҳумларнинг рухлари жойлашган жой вазифасини ўташган.
Ўрта подшолик даврида М. санъатида бир қатор янги хусусиятлар пайдо бўлган. Фиръавнларнинг мақбаралари ўз маҳобатини йўқотган, улар кўпинча қоя тошларга ўйиб ишланган, ирригация иншоотлари (каналлар, тўғонлар, дамбалар, Файюм теварагидаги сув омборлари) қурилган, шаҳарларнинг роли ошган. Шаҳар қисмлари табақавий бўлиниш асосида қурилиб, улар девор билан ажратилган. Ўрта подшолик тасвирий санъатида реалистик тенденсиялар кучайган. Номархларнинг мақбараларидаги деворий расмлардаги маиший кўринишлари жонли ишлашга, ўсимлик, ҳайвон, қушларни жозибадор кўрсатишга, ҳайкалларда моделнинг ҳарактерини, ёшини ва бошқаларни ифодалашга аҳамият берилди (фиръавнлар Гиксослар истилоси (милоддан аввалги 1700— тахминан 1580-йиллар)дан кейин Кдс. М. санъати тушкунлик даврини бошидан кечириб, Янги подшолик даврида катта равнақ топди. Осиёга қилинган зафарли юришлар, М. бойлигини орттирди, биноларда ҳашам кўпайди. Расмлар ва деворий расмларда зиёфатлар, тантаналар, ов манзаралари акс эттирилди, манзара жанрига алоҳида эътибор берилди (Рехмир, Нахт, Жес-серкарасенеб мақбараларидаги деворий расмлар, милоддан аввалги ХВ аср охири). Янги подшолик даври меъморлигида очиқ типдаги ибодатхона — саждагоҳлар кенг тарқалган. Бу ибодатхона деворларига фиръавнларнинг ғалабалари акс этган деворий расмлар ишланган (Амонра маъбуднинг Карнакдаги, милоддан аввалги 16— ХИИ асрлар ва Луқсордаги ибодатхонаси, милоддан аввалги ХВ—ХИИИ асрлар). Фиръавн Эхнатон ҳукмронлиги даврида эски маъбудларга сиғиниш бекор қилинган, янги маъ-буд — Атонга сиғиниш жорий қилинган. Янги пойтахт — Ахетатон қурилган. Ҳайкалтарош Тутмес яратган фиръавн ва унинг хотини Нефертити портретлари Қад. М. санъатининг нодир намуналари сифатида ҳозиргигача етиб келган. Милоддан аввалги ХИВ асрнинг 1-ярмида тасвирий санъатда қуруқ декоративлик кўпроқ кўзга ташланди (фиръавн Тутанҳамон мақбарасидан топилган олтин ниқоб ва бошқалар). Милоддан аввалги ХИВ асрнинг 2-ярмидан ибодатхоналар курилиши кенгайган бу даврда биноларнинг дабдабали ва маҳобатли бўлишига эътибор қаратилди (Карнакдаги 134 колон нали, девор ва колонналарига рангдор релефлар ишланган ибодатхона). Қоя ибодатхоналари ҳам кўплаб қурилган (Абу Симбалдаги Рамсес ИИ нинг катта ибодатхонаси).
Қад. М.да амалий-безак санъати юксак даражада тараққий этганлигига бизгача сақланиб қолган шифер, ганч, биллурдан ишланган идишлар, фил суяги ва ёғочдан ясалган қошиқчалар, тилла балдоқ, узук, мунчоқлар, қимматбаҳо тошлар қадаб, ўйма нақш, тасвир ишланган қутичалар, бадиий мебел ва бошқа мисол бўлиши мумкин.
М. Александр томонидан босиб олингач, мамлакат эллинистик маданият, кейинчалик Қад. Рим маданияти таъсир доирасига кирган (Эдфудаги маъ-буд Гор ибодатхонаси, милоддан аввалги ИИИ-И асрлар; Файюм воқасидан топилган рангтасвир портретлар, милодий И—ИВ асрлар). М. Византия хукмронлиги остига ўтиши билан (ИВ аср охири), мамлакатда христиан санъатининг ўзига хос маҳаллий кўриниши шаклланган. Мамлакатни араблар фатҳетгач (ВИИ аср), М. араб маданияти тарқалган вилоятлардан бирига айланган.
Мусиқаси
Мусиқа маданияти — энг қадимги маданиятлардан бири. Бизгача етиб келган мусиқа маданиятининг илк моддий ёдгорликлари милоддан аввалги 3минг йилликка мансуб. Булар турли мусиқа асбоблари — шиққилдоқ, тартарак ҳамда чиғаноқлардан ясалган ҳуштаклардир. Мақбаралар деворларига ишланган барелефлар маиший тур-мушда мусиқа кенг тарқалганига гувохлик беради. Оммавий байрамлар, диний маросимлар, меҳнат жараёнлари мусиқасиз ўтмаган. Мусиқада бир овозли мусиқа ривож топган. Янги подшолик даврида кўп овозли мусиқанинг содда шакллари ҳам пайдо бўлган. Рақслар, саҳна томошалари, бадиий адабиёт мусиқа билан узвий боғлиқ бўлган. Арфа, най, ёғоч ва жез карнай, ўрган, урма мусиқа асбоблари кенг тарқалган. Қадимги мусиқа ижрочилари — профессионал мусиқачи — шоирлар мўтабар зот саналиб, фиравнларга қариндош деб ҳисобланишган. Эллинистик ва Рим даврида Мусиқа ўзига хослигини сақлаб қолган. Рим ҳукмронлиги барҳам топгач, турк, араб ва бошқа халқлар мусиқа маданияти билан узвий боғлиқбўлган. Мусиқа маданияти тараққиётининг янги босқичига кўтарилган.
Манбалар
Адабиётлар
Хрестоматия по истории Древнего Востока, под. ред. В. В. Струве и Д. Г. Редера, М., 1963; Струве В. В., Қадимги Шарқ тарихи, Т., 1956;Тураев Б. А., Египецкая литература, т. И, М., 1920; Мате М. Э., Искусство Древнего Египта, М., 1958; Всеобшая история архитектури, т. И, М., 1970лная култура Египта, в кн.: Музикалная култура древнего мира, |Сб. статей|, Л., 1937; Л а у ер Ж. Ф., Загадки египецких пирамид, пер. с франс., М., 1966; Ней
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |