Qaffol Shoshiy
Қаффол Шоший (тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол аш – Шоший алКабир; (287/904—366/976 йиллар .) – шофиъийлик мазҳабининг етакчи олимларидан бири, муҳаддис, фақиҳ, тилшунос, шоир. Қаффол Шоший Ҳазрати Имом (қисқача – Ҳастимом) номи билан машҳур. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозлик ва пичоқчиликда шуҳрат қозонган. Манбаларга кўра, у оғирлиги 0,5 г келадиган жажжи қулф-калит ясагани учун „Қаффол“ („Қулфчи“) лақаби берилган.
Ҳаёти
Қаффол Шошийнинг таваллуди тўғрисида турли манбаларда турлича фикр юритилган, айрим манбалрага кўра Милодий – йилда Шош (Тошкент)да туғилган деб айтилган бўлса, бошқаларида эса 907 – йил деб кўрсатилган. Қаффол Шоший ҳунарманд оиласида туғилиб, дастлабки билимни ўз юртида олган.
Араб Шарқи мамлакатлари бўйлаб узоқ сафарда бўлади.
Халифаликда турли лавозим, вазифаларни адо этган. Қаффол Шоший хусусан, Шошда шофиъийлик мазҳабини тарғиб этиб, диний билимларнинг тарқалишига, шариат асослари қарор топишига ҳисса қўшди.
Қаффол Шоший даврининг тавсифи
Х асрда Туркистон мамлакатининг шимолий ҳудудларида, яъни Сирдарёнинг ўнг соҳилидан шимолда жойлашган Шош, Исфижоб (Сайрам), Тароз, Ясси ва бошқа вилоятларда ҳали Қаффол Шоший даражасидаги валий зотлар таваллуд топмаган ёки бўлмаса қадам ранжида қилмаган эдилар.
У кезларда пири Туркистон — Аҳмад Яссавий,Шайх Зайниддин дунёга келмагалар.
Бир ривоятда(бу ҳақда ёзма манбалар ҳам бор) айтилишича:
"Уламолардан бўлмиш Шайх Умар Боғистоний кўп йиллар давомида фарзанд кўрмайди, нажот истаб, завжаси билан бирга Ҳазрати Имом қабрини зиёрат этади. Қуръон тиловатидан кейин Аллоҳ таолодан фарзанд ато этишини илтижо қилади. Худди шу пайт мақбара устидан бир гала қалдирғоч бирданига кўкка кўтарилади, бу парвоздан „Ат-таҳур“ деган садо янграб кетади. Бу яхшилик аломати, дуо ижобат бўлажагидан бир мужда эди. Вақт соати етиб, Шайх Умар Боғистоний ўғил кўради. Унинг исми олдиндан маълум эди. Чақалоққа Хованди Таҳур деб исм қўядилар."[1]
Ёзишларича Шайх Умар Боғистоний ўғлига қуйидагича васият қилган эканлар:
"Таҳур, мулло бўлма. Шайх бўлма, сўфи бўлма – мусулмон бўл!" [2]
Хованди Таҳур камолотга етиб, Шайх Хованди Таҳур номи билан эл-юртда машҳур бўлади."
Ижодий фаолияти
Қаффол Шоший диний илмлардан ташқари дунёвий билимларни ҳам чуқур ўрганган. Ватанига қайтгач, асосан, она шаҳри Тошкентда яшаб, Ислом динининг тарғиботи билан шуғулланган. Илоҳиётга оид бир қанча асарлар ёзган. Қуръони карим, ҳадис ва шариат илми, араб тилшунослиги бўйича билимдон бўлган.
Унинг қонуншунослик, мантиқ каби соҳаларга оид „Қозининг феълатвори“, „Одоб ал-баҳс“ („Баҳс одоби“), „Ҳусни жадал“ („Диалектика гўзаллиги“) каби асарлари ислом оламида машҳур бўлган. Қаффол Шоший шеърлар ҳам ёзган. Улардан айрим парчалар олим Тожиддин асСубкийнинг „Табақот ашШофиъия“ („Шофиъийлик мазҳаби даражалари“) китоби орқали сақланиб қолган.
Устозлари
У таниқли муҳаддис Ҳайсам ибн Кулайиб Шошийдан сабоқ олган.
Самарқанд, Бухоро, Термиз шаҳарларида Имом Бухорий, Имом Термизийларнинг асарлари билан танишади.
Машҳур имом Абул Аббос Аҳмад ибн Умар ибн ас – Сурайжий (850—918)нинг шогирди бўлган.
Унинг тарих соҳасидаги устози эса машҳур олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий бўлган.
Яна бир йирик устози Абул Ҳасан Али ибн Абу Мусо Ашъарий бўлиб, ундан калом илмини ўрганган ва ўз навбатида Ашъарий Қаффол Шошийдан фиқҳ илмидан сабоқ олган.
Қаффол Шоший уламолар назарида
Ўрта аср араб муаллифлари Қаффол Шошийни буюк аллома эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишган.
"Мовароуннаҳрда усул илми ва ҳадис талаби ила энг кўп сафар қилган олим Қаффол Шоший эди…Аллома, луғат, усул, фиқҳ имоми Хуросон олимларидан Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Шоший „Катта Қаффол“ номи билан машҳур бўлган. У зот Мовароуннаҳрда ўз даврининг имоми бўлиб, бир неча китоблар мусаннифи бўлган."[3]
Тарихчи Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний:
"Қаффол" – қулфсозлик касбига нисбат берилган. У ўз замонасининг имоми (пешвоси) бўлиб, фиқх, ҳадис, усул, тилшунослик илмалари бўйича тенги йўқ олим эди. Қаффол Шошийнинг номи Мағрибу Машриққа ёйилган"[4].
Қомусий олим (рус.)
Таърихчи ва географ Абул Фидо(1273-1331):"У фиқҳ, ҳадис луғат ва ад. бўйича ўз асрининг машҳур олимларидан эди". Яна бир машҳур араб олими Ибн Халликон „Вафоёт ал-аъён“ („Улуғ кишилар вафоти“) номли асарида шундай ёзган: „ Қаффол Шоший муфассир, фақих, муҳаддис, тилшунос, шоир бўлиб, ўз замонасидан Шофиъий мазҳаби уламолари ичида унга тенг келадигани бўлмаган“[5].
“ Қаффол Шоший ўз замонасинииг етук имомларидан бўлиб, Туркистон мамлакатида унга тенг келадиган аллома бўлмаган"..
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Муфтийлар сулоласи: (бадиалар) / Тошкент: МЕРИЙУС,2010
- ↑ Барот Бойқобилов. Янги ҳамса. Тошкент : Шарқ, 1998.
- ↑ Шамсуддин Муҳаммад Заҳабий „Сияр аълом ан-нубало“ („Олижаноб алломалар сийратлари“)
- ↑ Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний „Ал-Ансоб“
- ↑ "ал-Аълом „ УРЛ:ҳттпс://боокс.гоогле.кз/боокс?ид=охвПХБЗҚГаМC